14 июнь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш рўй бергани, дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик, кейинроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги уларнинг сони 14 та экани, бир муддат ўтиб, 16 нафарга етганини маълум қилди.

Тумандаги «Астробод» кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да технологик жараённинг бузилиши сабабли портлаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган.

Оқибатда цехнинг том қисми конструкцияларининг қулаб тушган ва 50 кв.м майдонда ички қисми ва дастгоҳларининг ёнишига олиб келган.

Воқеа жойига ФВВ ва шаҳар ФВБ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

7 нафар жабрланувчининг аҳволи қониқарли бўлгани учун улар тиббий муассасадан чиқарилган.