16 октябрь куни Хитойнинг Уху шаҳрида Chery Tech Day — 2023 кўргазмаси тақдимоти бўлиб ўтди.

chery, реклама

1300 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, ҳукумат вакиллари, илмий муассасалар, илмий-тадқиқот ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари, халқаро ҳамкорлар, Chery бренди фойдаланувчилари ва муҳими, 600 нафар халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари, ходимлар ва фойдаланувчиларнинг дўстлари технологик байрамнинг гувоҳи бўлди.

chery, реклама

Техника куни давомида Chery ўзининг C-DM номи билан танилган супер-гибрид платформаси янада ривожланганини намойиш этди. Платформа махсус Chery 1,5 Turbo гибрид двигатели, Chery компаниясининг инновацион 3 босқичли DHT гибрид узатмаси, уч элементли литий батарея ва аккумуляторларни бошқариш тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу ўз навбатида учта асосий афзалликни таъминлайди:

  • ҳар томонлама юқори унумдорлик;
  • барқарор юқори энергия самарадорлик;
  • аккумулятор ишлашида хавфсизлик.

Тизим яна 44,5% дан ортиқ иссиқлик самарадорлиги, 4,26 сонияда 100 км/соат тезликка чиқиш ва 18 дақиқада 30% дан 80% гача ўта тез қувватлаш каби афзалликларга эга бўлган. Ушбу янгиланишлар фойдаланиш тажрибасини умумий яхшилашга ёрдам беради.

chery, реклама

Партия қўмитаси котиби ва Chery Holding гуруҳи раиси Инь Тонъюэ Chery келгуси беш йил ичида турли технологик тадқиқотлар ва ишланмаларга 100 млрд юань сармоя киритишни режалаштираётганини, шу билан бирга бутун дунё бўйлаб 300 та Chery технология лабораториялари қуришни режалаштирганини маълум қилди.

Chery ташкил топганидан бери технологик, маҳсулот, модель ва тизим инновацияси соҳаларида изчил изланишлар олиб боради. Компания йиллик савдо даромадининг 5−7% ни мустақил тадқиқот ва ишланмаларга ажратади. Компания чуқур такомиллашиб, стратегик жиҳатдан яхшиланмоқда, асосий технологик қийинчиликларни енгиб, автомобилсозлик саноатининг турли соҳаларида ўзини намоён қилмоқда. Бу инновацион технологик ютуқлар кейинчалик оммавий ишлаб чиқарилган маҳсулотларга татбиқ этилиб, ишончли технологик куч яратилади.

chery, реклама

Chery глобал истиқболга эга бўлган Хитойнинг биринчи мустақил автомобиль компанияларидан бири эди. 2001 йилда Chery халқаро саёҳатини бошлади. Бугунги кунда Chery ўзининг технологик афзалликларидан фойдаланган ҳолда, Уху, Шанхай, Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ва Марказий Осиёда олтита йирик илмий-тадқиқот марказларини, шунингдек, ўнта хорижий заводларни ишга туширди. Маҳсулотлар дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларига, жумладан, Бразилия, Миср, Чили, Жанубий Африкага экспорт қилинади ва глобал фойдаланувчи базаси 12 млн дан ошади. Chery 20 йил кетма-кет Хитойнинг энг йирик енгил автомобиллар экспорти брендларидан бири унвонига эга бўлган.

chery, реклама

Chery Technical Day — 2023 — бу нафақат технологик байрам, балки Chery фойдаланувчилари ҳамжамиятининг йиғилишидир. Chery бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларни брендга меҳр қўйиш ва уларни Хитой автомобиллари билан таништиришни мақсад қилган бўлиб, асосий технология ва илғор илм-фан соҳасида инновацияларни давом эттиради.

chery, реклама

Ташкил этилганидан бери Chery глобаллашув стратегиясини амалга оширди ва халқаро рақобатбардош ҳамда таъсирга эга бўлган автомобиль брендини яратиш бўйича корпоратив қарашларга асосланиб, доимо технологик ривожланишга риоя қилиб келмоқда.

Технологик инновацияларнинг доимий изланишларига таянган ҳолда Chery жаҳон бозорига комплект автомобиллар, CKD қисмлари, двигателлар, ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналарини экспорт қилган Хитой биринчи енгил автомобиль компанияларидан бирига айланди. 26 йиллик ривожланишдан сўнг Chery савдо ва хизмат кўрсатиш тармоғи 80 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларни қамраб олади, дунё бўйлаб 12 млн дан ортиқ фойдаланувчига эга.

chery, реклама

Ушбу тадбирда Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: Cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.