Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIS Tashkent) «Қишки қабул 2023−2024» жараёни бошланганини эълон қилди.

mdis tashkent, реклама

Ҳужжат топшириш муддати 25 ноябргача давом этади.

mdis tashkent, реклама

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун институт расмий сайтидаги қабул бўлимига кирган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни электрон вариантларини юклашлари талаб этилади:

  • ариза;
  • паспорт ёки ID-карта (доимий рўйхатдан ўтган манзили билан);
  • инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатлардан бири:
    • IELTS — 5,5 ва ундан юқори;
    • CEFRL — B2;
    • MDIS English Test — 5,5 ва ундан юқори;
  • фотосурат — 3,5*4,5 ҳажм ва JPEG форматида;
  • ўрта таълим даражасига эга диплом ва баҳолар иловаси (инглиз тилига таржима қилинган ҳолда).

mdis tashkent, реклама

Ушбу қабулга ўрта таълимни тўлиқ якунлаганлар ҳужжат топширишлари мумкин:

  • 11 йиллик умумтаълим мактаби;
  • академик лицей;
  • касб-ҳунар коллежи.

2023 йилнинг баҳор, ёз ва ноябр ойида TSMRI кириш имтиҳонидан (MDIS English Test) 5,5 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар натижалари қишки қабул учун ҳам амал қилади.

Энди ўқишга кириш учун, шунингдек, 4,5 — 5,0 балли IELTS кўрсаткичга эга абитуриентлар ҳам институтнинг ўзида фаолият олиб бораётган интенсив тайёрлов курсларида қатнашишлари мумкин. Курс ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олса бўлади.

mdis tashkent, реклама

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ўзбекистон президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ 691-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, институт битирувчиларига тегишли таълим йўналишлари бўйича Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг шерикларидан бўлган етакчи халқаро олий таълим муассасаларидан бирининг дипломи берилиши, бу диплом Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилиши белгилаб қўйилган.

mdis tashkent, реклама

Институтда бугунги кунда Буюк Британиянинг учта университети, жумладан, Bangor University, University of Sunderland ҳамда Teesside University университетларининг 15 та бакалавр ва 3 та магистратура йўналишдаги таълим дастурлари йўлга қўйилган.

Қабул комиссиясининг иш жадвали: душанбадан жумага соат 10:00 дан 17:00 гача.

Қабул жараёни ҳақида маълумот қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин: (+998) 71−271−77−02, (+998) 71−276−90−82.

Сайт: admission.mdis.uz
E-mail: inbox@mdis.uz

Реклама ҳуқулари асосида.