Жамият

Марказий банк Ўзбекистон аҳолисининг таълим харажатлари ошганини қайд этди
13 ноябр 2023, 19:59

Марказий банк Ўзбекистон аҳолисининг таълим харажатлари ошганини қайд этди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўтказилган сўров натижалари аҳоли билим олиш ва саёҳатга кўпроқ маблағ сарфлай бошлаганини кўрсатди. Респондентларнинг келажакдаги харажатлари таркибида таълим биринчи ўринни эгаллади.

Олий Мажлис депутатлари Тошкентда катталар учун мўлжалланган хоспис қурилишини назоратга олди
13 ноябр 2023, 19:43

Олий Мажлис депутатлари Тошкентда катталар учун мўлжалланган хоспис қурилишини назоратга олди

«Газета.uz»нинг Ўзбекистонда саратон билан оғриганлар қандай вафот этаётгани ҳақидаги мақоласидан сўнг Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкентдаги катталар хосписи қурилишига ҳамда Taskin болалар хосписига ташриф буюрди. Улар хоспис ва паллиатив ёрдам парламент назоратига олинишига ишонтиришди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди
13 ноябр 2023, 17:34

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 19 та тур қўшилди. Миллий тақинчоқлар, атлас ва адрас ишлаб чиқариш, қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш ва бошқалар шулар жумласидан.

Тошкентда автобус ёниб кетди
13 ноябр 2023, 17:20

Тошкентда автобус ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида «12-Автобус саройи»га тегишли MAN автобуси ёниб кетди. Ҳодисага электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Asakabank миллий валютадаги омонат фоиз ставкалари кўтарилди
13 ноябр 2023, 15:00

Asakabank миллий валютадаги омонат фоиз ставкалари кўтарилди

8 декабргача Asakabank`да миллий валютадаги депозитларга оширилган фоиз ставкалари амал қилади.

Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағочни кесиб ташлади
13 ноябр 2023, 14:45

Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағочни кесиб ташлади

Китоб туманида фуқаро 21 туп қайрағоч дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат бўйича 180 млн 840 минг сўм зарар белгиланди.

Тошкентда учта туманнинг айрим қисмларида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади
13 ноябр 2023, 12:03

Тошкентда учта туманнинг айрим қисмларида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади

Душанба куни Тошкентдаги «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади. Ҳокимлик таъминот ярим тунга қадар тикланишини билдирди.

Иш ҳафтаси жуда илиқ бўлади
13 ноябр 2023, 10:46

Иш ҳафтаси жуда илиқ бўлади

Бу ҳафта ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг ярмида кундузи +27 даражагача етади. Бундай ҳарорат фони ноябрь ўрталари учун иқлим қийматларидан +5…+8 даража юқори.

Наманган ва Фарғонада аҳолига тарқатилиши керак бўлган салкам 2 минг тонна кўмирни ўзлаштирганлар аниқланди
13 ноябр 2023, 09:57

Наманган ва Фарғонада аҳолига тарқатилиши керак бўлган салкам 2 минг тонна кўмирни ўзлаштирганлар аниқланди

Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 1988 тонна кўмирни сотиб юборган кўмир омбор мудирлари аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент «сквер»ига марсия. Гувоҳлар кўрсатмаси
13 ноябр 2023, 07:00 2

Тошкент «сквер»ига марсия. Гувоҳлар кўрсатмаси

Роппа-роса 14 йил аввал Тошкентнинг Амир Темур хиёбонида дарахтларни кесиш бошланган эди. «Газета.uz» гувоҳлар билан «сквер қирғини» ҳақида гаплашди ва расмийлар буни қандай изоҳлаганига доир ОАВдаги чиқишлар архивини ўрганди.

«Бек Барака» бозори директори ўринбосари пора олишда гумонланиб ушланди
12 ноябр 2023, 15:29

«Бек Барака» бозори директори ўринбосари пора олишда гумонланиб ушланди

ДХХ 20 минг доллар пора олишда гумонланган «Бек Барака» бозори директори ўринбосарини, Хоразмда ишга киритиб қўйиш учун 1400 доллар ва 1,2 млн сўм пул олган Миллий гвардия ходимини ҳамда Тошкентда суд қарорини ўзгартириб бериш учун фуқародан 5 минг доллар олган адвокатни қўлга олди.

Андижонда мансабдорлар 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди
12 ноябр 2023, 14:21 1

Андижонда мансабдорлар 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди

Андижон, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманлари «Кўмир таъминот» корхонаси мудирлари 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди. Улар куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирни сотиб юборган.

HONOR OVOZI лойиҳаси ғолиби эълон қилинди — уни Ўзбекистон халқи танлади
12 ноябр 2023, 11:00

HONOR OVOZI лойиҳаси ғолиби эълон қилинди — уни Ўзбекистон халқи танлади

HONOR брендининг янги «овоз элчиси» оммавий овоз бериш жараёнида йирик фарқ билан ғолиб чиқди ва совға сифатида гаджетлар тўпламини қўлга киритди.

Тошкент вилоятида кадастр палатаси ходими 15 минг доллар пора билан ушлангани айтилмоқда
12 ноябр 2023, 09:52

Тошкент вилоятида кадастр палатаси ходими 15 минг доллар пора билан ушлангани айтилмоқда

ДХХ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 4 та ҳудудда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйди. Хусусан, Давлат кадастрлари палатасининг Ўрта Чирчиқ тумани филиали ходими 15 минг доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.

Нефть-газ соҳасидаги энг яхши профессор-ўқитувчиларга 70 млн сўмгача мукофот пуллари топширилди
11 ноябр 2023, 23:49

Нефть-газ соҳасидаги энг яхши профессор-ўқитувчиларга 70 млн сўмгача мукофот пуллари топширилди

Иккинчи бор ўтказилган нефть-газ соҳасидаги «Энг фидойи устоз» танловининг 13 нафар ғолибига 70 млн сўмгача бўлган пул мукофотлари топширилди. 383 нафар номзодга 5,5 минг нафар талаба, соҳа ишчилари ва устоз-мураббийлар овоз берди.

Эҳтиёжманд оилаларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар бериш тартиби қайта кўриб чиқилади — бош вазир ўринбосари
11 ноябр 2023, 23:30

Эҳтиёжманд оилаларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар бериш тартиби қайта кўриб чиқилади — бош вазир ўринбосари

Бош вазир ўринбосари Жашмид Қўчқоров Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш учун субсидияларнинг бир қисми доимий даромади бўлмаган эҳтиёжманд оилаларга ажратилаётганини маълум қилди. Натижада улар субсидиядан фойдалана олмаяпти. Шу боис уларга ёрдам бериш тартибини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

«Қанча пул берса, менинг болам қайтиб келади?» — «Док-1 Макс» иши бўйича навбатдаги жабрланувчилар кўрсатмаси
11 ноябр 2023, 17:46

«Қанча пул берса, менинг болам қайтиб келади?» — «Док-1 Макс» иши бўйича навбатдаги жабрланувчилар кўрсатмаси

«Док-1 Макс» иши бўйича суд давом этмоқда. 10 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисда фарзанди дори истеъмолидан сўнг вафот этган беш жабрланувчи кўрсатма берди. Уларнинг баъзилари бир неча млрд сўмлик моддий компенсация талаб қилди, аксарияти айбланувчиларга нисбатан энг оғир жазо тайинланишини сўради.

Каттақўрғонлик 19 ёшли йигит президентни ҳақоратлагани учун 2,5 йилга қамалди
11 ноябр 2023, 12:38

Каттақўрғонлик 19 ёшли йигит президентни ҳақоратлагани учун 2,5 йилга қамалди

Суд Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 19 ёшли йигитни Instagram`да Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳақоратли фикр ёзгани учун 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Судья, шунингдек, судланувчининг ушбу ижтимоий тармоқдаги аккаунтини блоклашга қарор қилди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
11 ноябр 2023, 12:09

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Шанба тонгида Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди. Бу салкам бир соат давомида автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани хабар қилинди.

Тошкент шаҳрида 13-туманни ташкил этиш режалаштирилмоқда
11 ноябр 2023, 10:28

Тошкент шаҳрида 13-туманни ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида «Янги Тошкент» деб номланадиган 13-туманни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг