Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари +7…+12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Душанба куни кундузи Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида ўртача жадалликдаги ёмғирлар ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража атрофида, баъзи жойларда 20 даражагача бўлади.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

24−25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, кундуз кунлари ҳаво +22…+25 даражагача, жанубда +27 даражагача исийди.

26 октябрда республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шурқий ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди.

27 октябрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +17…+22 даража бўлади.

Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари +7…+12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Пойтахтда 23 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +14…+16 даража бўлади. 24−25 октябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +21…+24 даражагача кўтарилади.

26 октябрда ёмғир ёғади, ҳарорат +16…+18 даража бўлади.