Жамият

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда
11 январ 2024, 16:21

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда

Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи билан бирга етти киши ҳалок бўлди.

Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди
11 январ 2024, 15:57

Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди

Журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди. Яқинлари унда ҳомиладорлик даври оғир кечганини айтмоқда. У 2014 йилда Зулфия мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди
11 январ 2024, 15:17

Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 8693 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2080 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8055 киши жароҳатланган. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида жами 665 нафар киши ЙТҲ сабаб вафот этган. Сенат қўмитаси ЙТҲларга асосан фуқаролар сабабчи эканини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила сезилди
11 январ 2024, 14:36

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила сезилди

Пайшанба куни соат 14:20 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.

Омбудсман Навоийдаги колонияда Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди
11 январ 2024, 14:13

Омбудсман Навоийдаги колонияда Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Омбудсман Навоийдаги 11-колонияда Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Колония раҳбарияти унга алоҳида имтиёз ёки чекловлар берилмагани ва белгиланган тартибда жазо ўтаётганини, Тажимуратов эса қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини билдирди.

Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифаларнинг янги рўйхати эълон қилинди
11 январ 2024, 12:53 1

Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифаларнинг янги рўйхати эълон қилинди

Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, TikTok саҳифалар ва сайтлар рўйхатини янгилади.

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млд доллар инвестиция жалб этиш мўлжалланмоқда
11 январ 2024, 11:42

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млд доллар инвестиция жалб этиш мўлжалланмоқда

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млрд доллар инвестиция жалб этилиши мўлжалланмоқда. Президент ҳудудда янги иш ўринлари яратиш режаларини танқид қилиб, саноат зонаси, туризм, бўш ерларни тадбиркорларга сотиш ва норуда конларга саноатга олиб кириш орқали аҳолини банд қилиш мумкинлигини қайд этди.

Tashkent Pharma Park ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилади
11 январ 2024, 11:39

Tashkent Pharma Park ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилади

Президент қарори билан Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.

«Ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг ҳаракатлари керак». АҚШ элчиси — Тошкентдаги ҳаво сифати ҳақида
11 январ 2024, 11:12

«Ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг ҳаракатлари керак». АҚШ элчиси — Тошкентдаги ҳаво сифати ҳақида

АҚШ элчиси Жонатан Хеник ва USAID миссияси раҳбари Дэвид Хофман Тошкент ҳавоси ҳақида гапирди. «Ҳар ким буни шахсий муаммо сифатида қабул қилиши керак, чунки бу барчага — „сиз, оилангиз ва фарзандларингизга“ тааллуқли. Шунингдек, ҳукуматни муаммони ўрганиб, чора кўришга ундаш зарур», — деди элчи.

Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган корхона 4 млрд сўм жаримага тортилди
11 январ 2024, 09:42

Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган корхона 4 млрд сўм жаримага тортилди

Қўқонда қандолатчилик корхонасида электрга майнинг қурилмалари уланиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Тадбиркорга жами 4 млрд сўмлик қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди.

11 январь тонгида ҳам Тошкент ҳавоси зарарлилигича қолмоқда
11 январ 2024, 09:10

11 январь тонгида ҳам Тошкент ҳавоси зарарлилигича қолмоқда

Эрталаб Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари кеча кечки пайтдаги билан солиштирганда бироз ўзгарди — 85,5 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 17 баравар юқори. Шаҳардан куюнди ҳиди келмоқда.

Эски ТошМИдаги собиқ кадет корпусининг тарихий биносида демонтаж ишлари олиб борилмоқда
11 январ 2024, 00:42

Эски ТошМИдаги собиқ кадет корпусининг тарихий биносида демонтаж ишлари олиб борилмоқда

Эски ТошМИдаги собиқ кадетлар корпуси биноси профнастил панжара билан ўралди, ҳудудда демонтаж ишлари бошланди. Бино Россия тиббиёт университети филиали учун тайёрланмоқда. Шаҳар маданий мерос бошқармаси реконструкция лойиҳасини ҳали тасдиқлагани йўқ, аммо «ишни назорат қилмоқда».

10 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
10 январ 2024, 22:44

10 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Шамолда томи учиб кетган ҳокимлик биноси, ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида ёзган Назарбоев, Тошкентнинг «ташриф қоғози»га айланадиган бозорлар, Латвияда машҳурликка эришган ўзбекистонлик курьер, кешбэк тизимига киритилаётган чеклов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Док-1 Макс» иши бўйича суд: Сардор Кариев терговда унга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганини айтди
10 январ 2024, 20:38

«Док-1 Макс» иши бўйича суд: Сардор Кариев терговда унга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганини айтди

Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев «Док-1 Макс» иши бўйича терговда унга тазйиқ ўтказилганини билдирди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари одам савдосида айбланаётган «Мадам Клод»ни қўлга олди
10 январ 2024, 20:03

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари одам савдосида айбланаётган «Мадам Клод»ни қўлга олди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари «Мадам Клод» номи билан танилган Нилуфар Мирхановани қўлга олди. У одам савдосида айбланиб қидирувга берилган эди. Айбланувчи Ўзбекистонга депортация қилинди.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
10 январ 2024, 19:14

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

11−16 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Аввалроқ Ўзгидромет 11 январдан Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво кириб келиши, тоғли ҳудудларда қор ёғишидан огоҳлантирганди.

Салим Абдувалиев қирғизистонлик депутатга нисбатан Ўзбекистонда қўзғатилган жиноят ишлари бўйича сўроқ қилинган
10 январ 2024, 17:32

Салим Абдувалиев қирғизистонлик депутатга нисбатан Ўзбекистонда қўзғатилган жиноят ишлари бўйича сўроқ қилинган

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон парламенти депутати Эмиль Жамғирчиевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида тадбиркор Салим Абдувалиевни биргаликда сўроқ қилган. Депутат Қирғизистонда «тартибни тиклаш» учун «Салимбой»дан ёрдам сўраган, деди республика МХДҚ раҳбари.

Тошкентда эркак онасининг энагасини калтаклади
10 январ 2024, 17:03

Тошкентда эркак онасининг энагасини калтаклади

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида маст эркак онасининг энагасини калтаклади. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олимжон Тўйчиев Турин политехника университетига ректор бўлди
10 январ 2024, 16:54

Олимжон Тўйчиев Турин политехника университетига ректор бўлди

Инновацион ривожланиш агентлиги директори сифатида ишлаб келган Олимжон Тўйчиев Турин политехника университетига ректор этиб тайинланди.

Форишда кучли шамол ҳокимлик биносининг томини учириб юбориши оқибатида 6 та машина шикастланди
10 январ 2024, 15:25

Форишда кучли шамол ҳокимлик биносининг томини учириб юбориши оқибатида 6 та машина шикастланди

Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокимлиги биноси томи кучли шамол сабаб учиб кетди. Томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида турган 6 та автомобиль устига тушиб, зарарлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг