Мирзо Улуғбек туманида баҳор-ёз режали профилактика ишлари амалга оширилиши сабабли пойтахтнинг қатор манзилларда ичимлик суви вақтинча ўчирилади, дея хабар бермоқда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» компанияси.

Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади, дея ишонтирмоқда компания. Ичимлик суви 20 май соат 09:00 дан 21 май соат 21:00 гача қуйидаги манзилларда вақтинлалик тўхтатилади:

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

«Чингелди», «Иқтидор», «Ижодкор», «Алишеробод», «Геологлар», «Темурийлар», «Сарбон», «Гулзоробод», «Кўҳна Мевазор» маҳаллаларида, Фуқаро муҳофазаси институти, Тошкент вилоят Суд-тиббиёт экспертиза марказида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида.

Яшнобод тумани бўйича:

«Амир Темур», «Тузел», «Ватандош», «Тонг», «Ал-Буҳорий», «Яшнобод», «Наврўзобод», «Дилбоғ», «Парвоз», «Бирлашган», «Гўзал», «Алимкент», «Донишманд», «Шоҳимардон», «Хосиятли», «Шоҳсанам», «Ойдинкўл», «Янгидавр», «Катта Янгиобод», «Янгинур», «Махмур» «Жарқўрғон», «Асалобод», «Бешбола», «Баркамол», «Бешариқ», «Фазогир», «Мухтор Ашрафий», «Аҳмад Яссавий», «Тарновбоши», «Янги қўрғон», «Нодира», «Кўксарой», «Дўстобод», «Илтифот», «Чинор», «Чўлпон», «Ширинобод» маҳаллаларида, 7-сонли иссиқлик қозонхонаси ҳамда 21-сонли Ёнғин хавфсизлик бўлимида.

Сергели тумани бўйича:

«Учувчилар», «Қумариқ», «Чоштепа», «Жунариқ», «Авиашаҳарча», «Ноғойқўрғон» маҳаллаларида, Тошкент халқаро аэропорти, 4-сонли автокорхона, Махсустранс корхонаси, Саадий кўчасидаги нон ишлаб чиқариш цехи, 2-сонли шифохона, Транспорт Прокуратурасида ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати омборхонасида.

Миробод тумани бўйича:

«Қорасув», «Фитрат», «Янгизамон», «Саракўл», «Тонг Юлдузи», «Иноқобод», «Темирйўлчилар», «Наврўз», «Олтинкўл», «Банокатий», «Заминобод», «Истиқлолобод», «Биродарлик», «Фурқат» маҳаллаларида, 4- ва 5-сонли шаҳар туғруқхона мажмуаларида.

Янгиҳаёт тумани бўйича:

«Янги Чоштепа», «Чоштепа» маҳаллаларида.

Яккасарой тумани бўйича:

Бобур кўчаси 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4 ,72, 74, 74б-сонликўп қаватли уйларда, Нукус кўчаси 2, 4, 6, 9, 57, 59-сонли кўп қаватли уйларда, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 2 г-сонли кўп қаватли уйда, «Тошшаҳаргазтаъминот» корхонаси, Тошкент иссиқлик электр маркази ҳамда nуман Ички ишлар бўлимида.

Аввалроқ Тошкентнинг деярли барча туманларида 15 апрель-20 май кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилганди.