Жамият

Наманган вилоятида 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
18 декабр 2023, 11:57

Наманган вилоятида 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Янги Наманган туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 19 ва 14 ёшли қизлари печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот этди.

Сешанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади
18 декабр 2023, 11:15

Сешанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Сешанбадан нисбатан совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб, аксарият ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. 19−21 декабрь кунлари ҳарорат кечаси −0…−10 даражагача, кундузи −2…−7 даражагача пасаяди. Жумадан ҳаво +9 даражагача исийди.

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида чиқинди хизмати тарифлари оширилди
18 декабр 2023, 10:52

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида чиқинди хизмати тарифлари оширилди

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархлари Тошкентда аҳоли учун 7500 сўм этиб белгиланди. Тарифлар, шунингдек, Бухоро ва Наманган вилоятларида ҳам оширилди.

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди
18 декабр 2023, 10:26

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди

Янги йил байрами арафасида Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.

Тошкентда 11 ойда автобус билан боғлиқ юзга яқин ЙТҲ содир бўлди
18 декабр 2023, 10:25

Тошкентда 11 ойда автобус билан боғлиқ юзга яқин ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтда ўтган 11 ой давомида автобуслар иштироки билан боғлиқ 94 та ЙТҲ содир бўлди. Улардан 34 тасига автобус ҳайдовчиларининг ўзлари сабабчи бўлгани қайд этилди.

Самарқандда мебель цехи сифатида рўйхатдан ўтган МЧЖда майнинг ферма ташкил қилингани аниқланди
18 декабр 2023, 09:37

Самарқандда мебель цехи сифатида рўйхатдан ўтган МЧЖда майнинг ферма ташкил қилингани аниқланди

Самарқанд шаҳрида мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган МЧЖ аниқланди. Энергетика тизимига 10 млрд сўмга яқин зарар етган.

Самарқандда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар келтирган ферма аниқланди
17 декабр 2023, 11:25

Самарқандда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар келтирган ферма аниқланди

Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Фермер насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, токдан фойдаланган.

Самарқандда кўзи кўкарган ҳолда боғчага келган болани отаси калтакламагани аниқланди
17 декабр 2023, 11:05

Самарқандда кўзи кўкарган ҳолда боғчага келган болани отаси калтакламагани аниқланди

Тармоқларда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани ва буни отаси қилганини айтган видео тарқалганди. Болалар омбудсмани воқеа Ургут туманида содир бўлгани ва бола чорва молларнинг орқасидан югуриши оқибатида йиқилиб тушганини маълум қилди.

Самарқандликлар Саида Мирзиёевага туннель қурилишини тўхтатишда ёрдам сўраб мурожаат қилди
16 декабр 2023, 12:40

Самарқандликлар Саида Мирзиёевага туннель қурилишини тўхтатишда ёрдам сўраб мурожаат қилди

Самарқанд шаҳрининг Гагарин ва Рудакий кўчаларида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлар маҳаллий ҳокимиятдан муносабат кутмасдан, туннель қурилишини тўхтатишга ёрдам беришни сўраб, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага мурожаат йўллади.

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар
16 декабр 2023, 10:37

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар

Долчинли, пишлоқли ёки бодомли қумоқ печенье, брауни, «Қаҳва доналари», «Шекерпаре» ва бошқалар — Zira.uz турли хил ширин печеньелар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
16 декабр 2023, 09:55

Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 16−18 декабрь кунлари қор кўчиши мумкин.

Smart Ecosystem муваффақиятли сотувлар учун маҳсулот тақдим этди
15 декабр 2023, 19:00

Smart Ecosystem муваффақиятли сотувлар учун маҳсулот тақдим этди

Бир неча йиллар давомида Smart Ecosystem тадбиркорларга бизнесни содда, тез ва осон юритиш имконини берувчи ечимларни таклиф этиб келмоқда.

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди
15 декабр 2023, 18:09

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди

Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди
15 декабр 2023, 18:07

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Андижонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди
15 декабр 2023, 17:11

Андижонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди

Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 декабрь)
15 декабр 2023, 16:27

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 декабрь)

«Вонка» ва яна бешта кинопремьера, муздаги шоу, кўргазмалар, спектакллар, «Саҳна» стендап клубидаги юмористик тадбирлар, Fashion show, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди
15 декабр 2023, 15:07

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhое ўз йўналишида келаётган Tico билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди.

Тошкент метросининг янги 2 та бекати синовдан ўтказилмоқда
15 декабр 2023, 14:28 1

Тошкент метросининг янги 2 та бекати синовдан ўтказилмоқда

Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 2 та янги — «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларида синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчилар учун хизмат кўрсатиш қачондан бошланиши ҳақида маълумот синов натижаларидан сўнг маълум қилинади.

Ичида ёш қиз бўлган лифт қулагани йўқ — Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги
15 декабр 2023, 11:51

Ичида ёш қиз бўлган лифт қулагани йўқ — Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй лифти электр ўчиши оқибатида қулагани ҳақида хабар тарқалди. Туман ҳокимлиги ток ўчгач генератор ишлагани, лифт ичидаги қизалоқ пастга хавфсиз тушганини маълум қилди.

Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ
15 декабр 2023, 11:22

Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ

ДХХ ходимлари ва божхоначилар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 27,5 кг «гашиш» ва салкам 4 кг «опий»нинг Ўзбекистонда сотилишига чек қўйди. Бундан ташқари, Андижон вилоятида Қирғизистондан олиб келинган 4,5 кг дан ортиқ «Мефедрон» аниқланиб, мусодара қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг