7 январь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида эркак онасининг энагаси бўлиб ишлаган аёлни калтаклади. Бу ҳақда Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди.

Жабрланувчининг қўшнилари у иш берувчиси томонидан калтаклангани ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида экани ҳақида хабар берган. Ўшанда ҳеч ким жабрланувчининг ички ишлар органларига қилган қўнғироқларига жавоб бермаган ва унинг кўрсатмасини олмаган.

Пойтахт ички ишлар бош бошқармасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқарма матбуот котиби Нилуфар Мадиеванинг қайд этишича, жабрланувчининг чақириғига жавоб берган тез ёрдам шифокори воқеа ҳақида ўша куниёқ ички ишлар бўлимига хабар берган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари вазиятга эътибор бермаётгани ҳақидаги хабарларни изоҳларкан, туман ИИБ ходими «материаллар тўплагани, барча керакли терговга қадар текширувлар ўтказгани ва ҳужжатларни терговга топширган»ини айтди.

ИИББ ҳам ушбу модда бўйича иш бирламчи материаллар бўйича қўзғатилганига аниқлик киритди. Ҳолат бўйича экспертиза тайинланган, унинг натижаларига кўра жабрланувчига аниқ қандай оғирликдаги тан жароҳати етказилгани маълум бўлади ва жиноят иши қайта таснифланиши мумкин.