Ўзбекистон Дин ишлар бўйича қўмитаси ️Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.

2024 йил 10 январь ҳолатига кўра

Диний қўмита юқоридаги саҳифа ва канал материалларини тарқатиш ва уларга «Ёқди» (Like) тугмасини босмасликка чақирган.

Қўмита аввалги рўйхатни 2023 йил май ойида эълон қилганди. Аввалги рўйхатда 500 га яқин саҳифа ва каналлар киритилган бўлса, янги рўйхатда уларнинг сони 800 дан ортади.

Шу билан бирга, диний мазмундаги қуйидаги ғоялар акс этган материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига йўл қўйилмайди:

  • жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
  • Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
  • уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;
  • миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
  • диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
  • диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
  • фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
  • давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш.

диний қўмита, рўйхат, тақиқланган материаллар

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь ойида Техника университети 4-курс талабаси Сардор Раҳмонқулов диний қўшиқларни танишлари орасида тарқатгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилганди. Диний қўмита хулосасига кўра, ақидапарастлик ғоясига асосланган ушбу нашидани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланади.

Март ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 22 ёшли талаба Сардор Раҳмонқуловга нисбатан жазони шартли жазо билан алмаштириб, уни синов муддати билан озод қилган.

Шунингдек, майда YouTube`даги нашидани Telegram-гуруҳга юборган 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Дин ишлари бўйича қўмита нашидада ақидапарастлик ғоялари борлигини маълум қилган.

Бироқ воқеа ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Аксарият фуқаролар унга нисбатан тайинланган жазони ўта оғир ва адолатсиз деб ҳисоблади.

Орадан вақт ўтиб, Тошкент вилояти ИИББ 21 ёшли йигит нашида учун 3 йилга қамалгани бўйича айтилаётган айрим фикрлар нохолислиги, тергов идоралари ишни тўғри малакалаганини билдирди. У Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилоти маърузаларини тинглаб, уларнинг ғоявий таъсирига тушган, дейилганди хабарда.

Июль ойида Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукмни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ўзгартирди. Жаҳонгир Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

Шунингдек, июлда Наманганда «ақидапарастлик материаллари, шу жумладан нашидалар»ни тарқатгани учун 23 ёшли йигитга 5 йилга қамоқ, унинг 19 ёшли синглисига 2 йилга «уй қамоғи» жазоси тайинланди. Сингил видеоларни акаси тарқатгани, бу ишга уни алоқаси йўқлигини айтган, бироқ кейин айбига иқрор бўлган.