Жамият

Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган Оила судьялари ташкил этилади
25 декабр 2023, 12:05

Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган Оила судьялари ташкил этилади

Президент фармони билан 1 февралдан Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларида Оила судьялари ташкил этилади.

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил қилинди — манзиллар
25 декабр 2023, 11:50

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил қилинди — манзиллар

Тошкентдаги бир қатор бозорлар ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Дам олиш кунлари ҳудудда маданий дастурлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда. Манзиллар.

«Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин, у ОТМга киришда имтиёз беради
25 декабр 2023, 11:15

«Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин, у ОТМга киришда имтиёз беради

Мудофаа вазирлиги таклифи билан 11-синфда ўқийдиган ўғил болалар учун «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши кутилмоқда. Нишон ҳарбий ОТМларга киришда қўшимча 3 балл беради.

Навоийда Cobalt газ баллони портлаши оқибатида 3 ёшли бола вафот этди
25 декабр 2023, 10:37

Навоийда Cobalt газ баллони портлаши оқибатида 3 ёшли бола вафот этди

Қизилтепа туманида Cobalt автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлади. Оқибатда ҳайдовчи жароҳатланди, унинг 3 ёшли боласи шифохонада вафот этди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
25 декабр 2023, 10:10

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Шунингдек, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

«Бахти Ташкентский»нинг ўғли ва қатор гумонланувчилар ушланди
25 декабр 2023, 09:24

«Бахти Ташкентский»нинг ўғли ва қатор гумонланувчилар ушланди

Тошкент шаҳри ИИББ товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинган яна 6 нафар шахснинг номлари ва суратларини эълон қилди. Улар орасида аввалроқ ҳибсга олинган «Бахти Ташкентский»нинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ва бир аёл ҳам бор.

UZTELECOM вакиллари IPO натижалари билан бўлишди
24 декабр 2023, 17:00

UZTELECOM вакиллари IPO натижалари билан бўлишди

20 декабрь куни «Тошкент» Республика фонд биржасига 5,5 млн донадан ортиқ оддий акциялар чиқарилди. Савдо ҳажми 650 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

Тошкентда тўрт киши қидирувга берилди (фото ва исмлар)
24 декабр 2023, 14:08

Тошкентда тўрт киши қидирувга берилди (фото ва исмлар)

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси жуда кўп миқдорда товламачиликда айбланган тўрт нафар шахсни қидирувга берди. Уларнинг исмлари ва суратлари.

Андижондаги NRG бизнес-классга мансуб NRG Nigorxonim турар-жой мажмуасидаги хонадонлар сотувини йўлга қўйди
24 декабр 2023, 13:00

Андижондаги NRG бизнес-классга мансуб NRG Nigorxonim турар-жой мажмуасидаги хонадонлар сотувини йўлга қўйди

Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири — NRG Андижонда биринчи турар-жой мажмуасини қуришини эълон қилди. Биринчи босқичдаги хонадонлари сотувига 17 декабрь куни старт берилди.

Болалар омбудсмани Қашқадарё вилоятида эрта никоҳ ҳолатларини ўрганди
24 декабр 2023, 11:20

Болалар омбудсмани Қашқадарё вилоятида эрта никоҳ ҳолатларини ўрганди

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Кўкдала, Касби ва Косон туманларида эрта никоҳ ва ўқувчи қизлар унаштирилаётгани бўйича ўрганишлар ўтказди. Косонда 18 ёшга тўлмаган қизнинг тўйи тўхтатилди. Кўкдалада 3 та ҳолатда қизлар ва уларнинг ота-оналари унаштирув ёки тўйга тайёргарлик бўлмаганини айтди.

Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар мукофотланди
24 декабр 2023, 10:22

Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар мукофотланди

Президент Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш, шунингдек, ФАнинг навбатдаги ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Рўйхат.

Тошкентда қатор жиноятларда гумонланган яна 8 нафар шахс қўлга олинди (фото)
24 декабр 2023, 09:42

Тошкентда қатор жиноятларда гумонланган яна 8 нафар шахс қўлга олинди (фото)

Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик, товламачилик ва безориликда гумон қилинган яна 8 нафар шахс қўлга олинди. Фото.

Chery бренди автомобил эгалари билан Самарқандга саёҳат уюштирди
23 декабр 2023, 19:00

Chery бренди автомобил эгалари билан Самарқандга саёҳат уюштирди

Тадбир бутун Chery моделлари қатори эгаларини бирлаштирди: Arizzo 6 Pro седанидан Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro Max кроссоверларигача. Автомашиналарининг катта карвони Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланди, унинг узунлиги 300 километрни ташкил этди.

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади
23 декабр 2023, 17:33

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади

Август ойида ёпилган «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади. Йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 4 дақиқагача қисқартирилади.

Asialuxe Travel томонидан Туркияга саёҳатларни эрта банд қилишнинг биринчи босқичи тугашига 8 кун қолди
23 декабр 2023, 17:00

Asialuxe Travel томонидан Туркияга саёҳатларни эрта банд қилишнинг биринчи босқичи тугашига 8 кун қолди

Asialuxe Travel миллий туроператори Туркияга саёҳатларни эрта банд қилиш ҳақида гапириб берди, шунингдек, ушбу ҳизматнинг саёхлар учун афзалликлари билан ўртоклашди.

Андижон вилояти ҳокими маҳалла учун кутубхона қуриб беришни буюрди, уни 12 ёшли бола бошқаради
23 декабр 2023, 16:33

Андижон вилояти ҳокими маҳалла учун кутубхона қуриб беришни буюрди, уни 12 ёшли бола бошқаради

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ёшлар билан учрашувида 12 ёшли бола китоблар етишмагани учун «Ёш китобхон» танловида юта олмаганини, шу сабаб маҳалласига кутубхона қуриб беришни сўради. Ҳоким кутубхона бир ойда қуриб берилишини, уни боланинг ўзи бошқаришини айтди.

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия тузилмоқда
23 декабр 2023, 15:55

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия тузилмоқда

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди. Шунингдек, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди.

Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрациясида иш бошлади
23 декабр 2023, 14:03

Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрациясида иш бошлади

Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда «Эзгу-фильм» киностудияси бош режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

«Ҳаж ва Умрага бориб келган ҳар бир юртдошимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев
23 декабр 2023, 13:43

«Ҳаж ва Умрага бориб келган ҳар бир юртдошимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас жаҳолатга ундаётган кишилар пайдо бўлаётганини таъкидлади. Президент, шунингдек, Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келганлар орасида ўзини кўз-кўз қилиш, манманликка берилиш каби ҳолатлар кузатилаётганини танқид қилди.

Сурхондарё, Андижон ва Тошкентда салкам 530 минг доллар қалбаки купюраларни сотаётган шахслар қўлга олинди
23 декабр 2023, 12:42

Сурхондарё, Андижон ва Тошкентда салкам 530 минг доллар қалбаки купюраларни сотаётган шахслар қўлга олинди

ДХХ Россия ва Туркиядан келтирилган қалбаки 528 150 АҚШ доллари миқдоридаги купюраларни муомалага киритишга уринган шахсларни қўлга олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг