Жамият

Тошкентда журналистларни калтаклаган «Кўприкқурилиш» ходимига жазо тайинланди
6 декабр 2023, 15:23

Тошкентда журналистларни калтаклаган «Кўприкқурилиш» ходимига жазо тайинланди

Тошкентда репортаж тайёрламоқчи бўлган журналистларни калтаклаган «Кўприкқурилиш» ходими 4 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Айбдорга 2 йиллик синов муддати белгиланди ва ундан 23,7 млн сўм зарар ундирилди.

Ўзбекистон ўқувчилар кўникмасини баҳолаш халқаро дастурида илк бор қатнашиб, охирги ўнталикдан жой олди
6 декабр 2023, 15:01 1

Ўзбекистон ўқувчилар кўникмасини баҳолаш халқаро дастурида илк бор қатнашиб, охирги ўнталикдан жой олди

Ўзбекистон 15 ёшли ўқувчиларнинг математика, ўқиш ва табиий-илмий саводхонлиги бўйича кўрсаткичларини халқаро баҳолаш дастури (PISA)да илк бор қатнашиб, сўнгги ўнталикка кирди. Тадқиқот ўқувчилар кўникмаларига ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва оиланинг озиқ-овқат хавфсизлиги таъсир қилишини кўрсатди.

Ўзбекистонда «заправка»лар 11 ойда 110,4 млрд сўмлик газ ўғрилагани аниқланди
6 декабр 2023, 14:50

Ўзбекистонда «заправка»лар 11 ойда 110,4 млрд сўмлик газ ўғрилагани аниқланди

Ўзбекистонда 11 ойда «заправка»лар 110,4 миллиард сўмга тенг бўлган табиий газ ўғирлангани аниқланди. Жамият ва таъминотчи корхона мансабдорларига жиноят ишлари қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фуқародан 10 минг доллар олишда гумонланган Олий суд ходими қамоққа олинди
6 декабр 2023, 11:33

Фуқародан 10 минг доллар олишда гумонланган Олий суд ходими қамоққа олинди

ДХХ фуқародан 10 минг доллар олишда гумонланган Олий суднинг катта консультантини қўлга олди. У 2 кишининг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган. Шунингдек, маҳаллий тадбиркордан 6 минг доллар олишда гумонланган Сурхондарё вилоят суди судьяси катта ёрдамчиси ҳам ушланди.

Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди
6 декабр 2023, 11:00

Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди

Тармоқларда педагог 4 ёшли болани уриб, машғулот ўтаётгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди ва педагогнинг ишдан бўшатилганини билдирди.

Тошкентда 2 та «гармошка»ли электробус ҳаракатланишни бошлади
6 декабр 2023, 10:27

Тошкентда 2 та «гармошка»ли электробус ҳаракатланишни бошлади

Тошкентдаги 14-сонли йўналишда ўта катта сиғимли электробуслар хизмат кўрсатишни бошлади. Улар King Long автобуслари ишлаб чиқарувчи завод томонидан бонус тариқасида берилган.

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси бўлди
6 декабр 2023, 10:11

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси бўлди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси бўлди. У 2017 йилдан буён Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи бўлиб ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнини эгаллади.

Тошкентда Бузрук Бузруков қўлга олинди
6 декабр 2023, 09:54

Тошкентда Бузрук Бузруков қўлга олинди

Тошкентда жиноят содир этганликда гумонланиб Бузрук Бузруков қўлга олинди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

АЭХА Ўзбекистонда ядро саноати ва тиббиётини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни маъқуллади
6 декабр 2023, 09:40

АЭХА Ўзбекистонда ядро саноати ва тиббиётини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни маъқуллади

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Ўзбекистонда ядро саноати ва тиббиётини ривожлантириш бўйича бешта янги лойиҳани маъқуллади. Улар орасида юқори сифатли нур терапияси орқали саратондан ўлимни камайтириш кабилар бор.

Салим Абдувалиев («Салимбой») Тошкентда ушланди
5 декабр 2023, 23:39

Салим Абдувалиев («Салимбой») Тошкентда ушланди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Миллий олимпия қўмитаси раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган «Салимбой» лақабли тадбиркор Салим Абдувалиевни қўлга олди.

Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилди
5 декабр 2023, 23:13

Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилди

Пойтахт халқ депутатлари кенгаши «Янги Тошкент» лойиҳасини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилишини маъқуллади.

БААнинг Tadweer компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқаришда ёрдам беради
5 декабр 2023, 22:47

БААнинг Tadweer компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқаришда ёрдам беради

Ўзбекистон Экология вазирлиги ва Tadweer (БАА) компанияси COP28 доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида «яшил» технологияларни жорий этиш, шунингдек, чиқиндиларни электрга айлантириш заводини ишга туширишни назарда тутувчи меморандумни имзолади.

Click 1 млрд сўмлик ютуқли ўйин ўтказмоқда
5 декабр 2023, 19:00

Click 1 млрд сўмлик ютуқли ўйин ўтказмоқда

24 январгача Click компанияси 1 млрд сўм ўйналувчи акция ўтказмоқда. Асосий пул мукофотларидан ташқари, иштирокчиларда ҳар кунлик совринларни ютиб олиш имконияти бор.

Тест: Disney мультфильмларини қанчалик яхши биласиз?
5 декабр 2023, 18:55

Тест: Disney мультфильмларини қанчалик яхши биласиз?

Рекорд даражада кўп — 26 та «Оскар» ҳайкалчаси эгасига айланган Уолт Дисней таваллудига 5 декабрь куни 122 йил тўлди. У асос солган Disney студияси ўз фильмлари билан нафақат болалар, балки катталарга ҳам завқ улашишда давом этмоқда. «Газета.uz» айнан шу студия мультфильмлари ҳақида тест тайёрлади.

Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
5 декабр 2023, 17:19

Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўзбекистонда 2023 йил кузи, хусусан, ноябрь ойи метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиғи бўлди. Фаслнинг сўнгги ойида ҳарорат +28 даражагача кўтарилди. Республика бўйича ёғингарчилик кам ва меъёр атрофида бўлди.

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоиз чегирма тақдим этади
5 декабр 2023, 16:56

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоиз чегирма тақдим этади

Uzbekistan Airways томонидан қишки таътил муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқувчи талабаларга 23 декабрдан 7 январгача 50 фоизлик чегирма берилади.

Москвадан Термизга учаётган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди
5 декабр 2023, 15:46

Москвадан Термизга учаётган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди

Москва — Термиз йўналишида учаётган самолёт йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳри халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.

Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий қилинаётганини рад этди
5 декабр 2023, 13:33

Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий қилинаётганини рад этди

Адлия вазирлиги қарғиш учун жарима ва 15 суткагача қамоқ тарзидаги маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бундай ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган, деди вазирлик.

Тошкентда қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди
5 декабр 2023, 13:12

Тошкентда қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди

Чилонзор туманида қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланган шахслар ушланди. Улар фуқарога пулларни 10 минг долларга сотган.

Андижонда уч нафар жиноят олами вакиллари ушланди
5 декабр 2023, 13:11

Андижонда уч нафар жиноят олами вакиллари ушланди

Андижон вилоятидаги профилактик тадбирларда жиноят олами вакиллари, товламачилар, «ўзидан етакчи ясаб олганлар» ҳамда уларга яқин бўлган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, безорилик, товламачилик ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этишда гумонланиб 3 нафар шахс ҳибсга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг