Кучли шамол сабаб Жиззах вилояти Фориш туманининг ҳокимлик биноси том қисми учиб кетди, дея хабар қилди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2024 йил 10 январь куни соат 10:20 ларда шамол тезлиги 24 метр секундгача кучайиши оқибатида айланма шамол юз бериб, Фориш туман ҳокимлиги биносининг катта мажлислар зали том қисмидан қисман том ёпғичларини учирди.

Шамол учирган тунука ва тахталар ҳокимият автотураргоҳида бўлган 6 та автомашина устига тушди ва қисман зарар етказди. Фуқароларга ҳеч қандай зарар етмади.

Табиий офат натижасида кўрилган талафотни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.