11 январь куни куни Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Соат 14:20 да қайд этилган зилзила координаталари: 36,7 градус шимолий кенглик; 70,34 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 180 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 517 км жанубий-шарқда.

Сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 2−3 балл, 279 км.
  • Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км.
  • Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км.
  • Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км.
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км.
  • Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 492 км.
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км.
  • Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.

Эслатиб ўтмиз, охирги марта 5 январь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида зилзила содир бўлганди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этган. Декабрь ойи охирида ҳам худди шу вилоятда кучсиз зилзила қайд этилганди.