Жамият

Икки марта суиқасд уюштирилган дарахтлар бу сафар бетонлаб кетилди
4 феврал 2022, 01:37

Икки марта суиқасд уюштирилган дарахтлар бу сафар бетонлаб кетилди

Пойтахтнинг Юнусобод туманида тадбиркор қурилиш учун сотиб олган ер участкасида ўсаётган дарахтларни таг қисмидан бетонлаб ташлади. Бунга қадар 10 та дарахт ярмигача, кейинчалик уларнинг 4 таси тўлиқлигича кесиб кетилганди. Дарахтларни ҳимоя қилишга уринган аҳоли ва тадбиркор ўртасида можаро келиб чиқди.

3 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 феврал 2022, 22:02

3 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

24 февралгача босқичма-босқич офлайнга ўтадиган ОТМлар, камида битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши кераклиги айтилган мактаб ўқувчилари, телеграмда дарс ўтганларни танқид қилган олий таълим вазири, Чимёнда қуриладиган 269 млн долларлик оромгоҳ, «права» олиш учун ишга тушган Ягона имтиҳон маркази, энди фақат билими борлар рулга ўтиришини айтган ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 3 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Асакада 10 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташланди
3 феврал 2022, 21:25

Асакада 10 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташланди

Андижон вилоятининг Асака туманида хусусий корхона томонидан 10 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташланди.

Тошкентга 20 та электробус етиб келди
3 феврал 2022, 20:58

Тошкентга 20 та электробус етиб келди

Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 20 та электробус Тошкентга олиб келинди.

Энди интеллектуал мулк ҳуқуқини бузган шахслар жаримага тортилади
3 феврал 2022, 18:49

Энди интеллектуал мулк ҳуқуқини бузган шахслар жаримага тортилади

Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, товар белгилари ва фирма номларидан ноқонуний фойдаланган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача (27 млн сўмдан — 54 млн сўмгача) миқдорда жаримага тортилади. Қолаверса, энди барча юридик ва жисмоний шахслар ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

«Энди пули ёки таниши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради, бундан бошқасига рози эмасмиз» — вазир ўринбосари
3 феврал 2022, 18:05 1

«Энди пули ёки таниши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради, бундан бошқасига рози эмасмиз» — вазир ўринбосари

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар инсон омилидан ҳоли, автоматлаштирилган тарзда ўтказилиши жараёндаги коррупцион ҳолатларга чек қўяди. «Имтиҳондан пул, таниш-билиш орқали билан ўтишнинг имкони бўлмагач, ҳамма ўз-ўзидан ўқишга мажбур бўлади, масъулиятсиз автомактаблар эса ёки ишини йиғиштиради, ёки сифатли таълим беришни бошлайди», — деди вазир ўринбосари.

Андижондаги мактабларда тунги тадбирлар президент топшириғи асосида ўтказилмоқда — вилоят ХТБ
3 феврал 2022, 17:48

Андижондаги мактабларда тунги тадбирлар президент топшириғи асосида ўтказилмоқда — вилоят ХТБ

Андижон вилоятида жойлашган мактабларда кечаси уюшмаган ёшлар учун ўтказилаётган тадбирлар президент топшириғи асосида амалга оширилмоқда, деб маълум қилди вилоят ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов. Унинг сўзларига кўра, махсус жадваллар асосида ҳар куни мактабларда соат 18:00 дан 22:00 гача турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Аввалроқ, депутат Расул Кушербаев совуқ пайти кўчада ўтказилаётган ушбу тадбирларни танқид қилганди.

Чимёнда 6 минг сайёҳга мўлжалланган курорт барпо этилади
3 феврал 2022, 17:48

Чимёнда 6 минг сайёҳга мўлжалланган курорт барпо этилади

Чимёнда Франция иштирокида 6 минг ўринли дам олиш маскани қурилади. Оромгоҳ 20 км узунликдаги чанғи йўлаклари, дор йўли ва бошқа аттракционларни ўз ичига олади. Лойиҳага киритилган сармоянинг умумий ҳажми 269 млн долларга тенг.

Нукус шаҳрида жойлашган бозор олдида фуқаролар йўлни тўсиб қўйди
3 феврал 2022, 17:39

Нукус шаҳрида жойлашган бозор олдида фуқаролар йўлни тўсиб қўйди

2 февраль куни Нукус шаҳридаги марказий дехқон бозор ёнида фуқаролар бозор атрофидаги йўлни тўсишган. «Газета.uz» нинг аниқлик киритишича, бунга «NUKUS DILISHA» компаниясига қарашли бинода ижарада савдо қилувчи фуқароларнинг ижара нархи кўтарилганига норозилиги сабаб бўлган.

Мактаб ўқувчиларига камида битта миллий чолғу асбобини чалиш маҳорати ўргатилади
3 феврал 2022, 16:38

Мактаб ўқувчиларига камида битта миллий чолғу асбобини чалиш маҳорати ўргатилади

Президент қарори билан 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини чала олиш маҳорати ўргатилади ва бу уларнинг шаҳодатномасида қайд этилади. 10130 та мактаб, 323 та болалар мусиқа мактаби, 826 та маданият маркази 7 турдаги миллий чолғулар билан 3 тўпламдан таъминланади. Бунинг учун 205 млрд сўм ажратилади.

ОТМларда ўқиш 24 февралгача босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади
3 феврал 2022, 16:06

ОТМларда ўқиш 24 февралгача босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади

Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бу давр ичида дарслар ҳам онлайн ҳам офлайн шаклда олиб борилади. ОТМлар имкониятидан келиб чиқиб, алоҳида режа-график асосида офлайн шаклга ўтади, бу ҳақда улар ўзининг расмий сайти орқали хабар беради.

Самарқандга учаётган самолёт Қозоғистонда шошилинч қўнишни амалга оширди
3 феврал 2022, 15:59

Самарқандга учаётган самолёт Қозоғистонда шошилинч қўнишни амалга оширди

Санкт-Петербургдан Самарқандга қараб учаётган «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли самолёт Қозоғистонда шошилинч қўнишга мажбур бўлди. Бунга рейс ўловчиларидан бири — Ўзбекистон фуқаросига шошилинч тиббий ёрдам талаб этилгани сабаб бўлган.

Фото: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушди
3 феврал 2022, 15:32

Фото: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Ягона имтиҳон маркази ишга тушди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширишга мўлжалланган Ягона имтиҳон маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказга келган номзод назарий саволларга тўғри жавоб бериши ва сўнгра имтиҳоннинг амалий қисмидан ўтиши керак бўлади. Шундагина у ЙҲХББ ёки давлат хизматлари марказларидан ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишига асос бўладиган махсус сертификатни қўлга киритади (фото).

Умра — 2022: Илк зиёратчилар Ўзбекистонга қайтиб келди
3 феврал 2022, 14:47 1

Умра — 2022: Илк зиёратчилар Ўзбекистонга қайтиб келди

1 февраль куни «Умра — 2022» мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтиб келди. Улар «Бақи» қабристони, «Қубо» ва «Қиблатайн» масжидлари ва Ухуд тоғида, шунингдек, Мадина шаҳрида Масжидул Набавийда, Пайғамбарнинг Равзаи мутоҳҳараларида зиёратда бўлган.

Олий таълим вазири Қашқадарёда 3 минг талаба Telegram орқали ўқитилаётганини танқид қилди
3 феврал 2022, 13:00

Олий таълим вазири Қашқадарёда 3 минг талаба Telegram орқали ўқитилаётганини танқид қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов масофавий таълим учун кўплаб махсус платформалар бўлишига қарамасдан, Қашқадарё ОТМларидаги талабалар Telegram орқали ўқитилаётганини танқид қилди. Масофавий таълимни ташкил қилишдаги камчиликлар учун Қарши давлат университетининг Педагогика институти раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди.

Арзон квартира ҳақида эълон бериб, фуқаронинг пулини ўзлаштирганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди
3 феврал 2022, 12:35

Арзон квартира ҳақида эълон бериб, фуқаронинг пулини ўзлаштирганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари ижтимоий тармоқлар ва olx.uz сайтида квартирани ижарага бераман деб, фуқаронинг пулини ўзлаштирганликда гумонланаётган шахсни қўлга олди. У квартира учун аванс тариқасида берилган 500 минг сўмни ўзлаштирганлиги айтилмоқда.

«IMEI керак эмас» деган гаплар ортида ноқонуний бозордан «доля» олиб турганларнинг лоббиси турибди — Шерзод Шерматов
3 феврал 2022, 12:04

«IMEI керак эмас» деган гаплар ортида ноқонуний бозордан «доля» олиб турганларнинг лоббиси турибди — Шерзод Шерматов

АКТ вазири Шерзод Шерматов UzIMEI яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун кераклигини таъкидлади. «IMEI керак эмас, IMEI`ни йўқ қилинглар, деган гаплар тагида ноқонуний бозордан „доля“ олиб, фойда қилиб турганларнинг лоббиси турибди», — деди вазир Kun.uz нашрига берган интервьюсида. Шерматов UzIMEI пулли эканлигига тўхталиб, унинг солиқ эканлигини қайд этган.

1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланади
3 феврал 2022, 11:27 1

1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланади

Президент 1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланишини маълум қилди. Жорий йил баҳор мавсумида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 125 млн дона дарахт кўчатларини экиш режалаштирилмоқда. Аҳолига камида 10 млн дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари бепул тарқатилади. «Агар Ўзбекистонда экологияни яхшилайман деса, ҳар йили ҳар бир хонадон иккитадан дарахт эксин. Ҳар бир ташкилот бештадан дарахт эксин, қайси ташкилот бўлишидан қатъи назар», — деди президент.

Бухорода қурилиш корхонасидан пулини ололмаган эркак ўзини ёқиб юборди
3 феврал 2022, 11:23

Бухорода қурилиш корхонасидан пулини ололмаган эркак ўзини ёқиб юборди

Пешкўлик фуқаро уй олиш мақсадида март ойида қурилиш корхонаси қурувчисига 150 млн сўм пул берган. Қурувчи уйни расмийлаштириб бермагани учун фуқаро пулини қайтаришни сўраган. Пулини ололмаган эркак ўзини-ўзи ёқиб юборган, натижада танасининг ярми куйган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Финляндия Ўзгидромет салоҳиятини ошириш учун 2 млн евро грант ажратади
3 феврал 2022, 11:15

Финляндия Ўзгидромет салоҳиятини ошириш учун 2 млн евро грант ажратади

Финляндия ҳукумати Ўзгидромет салоҳиятини модернизация қилишга йўналтирилган лойиҳага 2 млн евро грант ажратишни маъқуллади. 3 йиллик лойиҳа табиий офатларни прогноз қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишни рағбатлантиришни назарда тутади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг