1 февраль куни «Умра — 2022» мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда — Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтиб келди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси.

Маълум қилинишича, зиёратчилар Мадина шаҳрида Масжидул Набавийда, Пайғамбарнинг Равзаи мутоҳҳараларида, «Бақи» қабристони, «Қубо» ва «Қиблатайн» масжидлари ва Ухуд тоғида ибодатда бўлишган.

Макка шаҳрида эса зиёратчилар умра амалини бажариб, Каъбани тавоф этишди. «Шунингдек, Раҳмат тоғи — Арафотни, Нур тоғидаги Ҳиро тоғини ва Савр тоғидаги ғорларни ҳам зиёрат қилишди», — дейилади хабарда.