1 февраль куни «Тошшаҳартрансхизмат» автопарки учун мўлжалланган 20 та электробусдан иборат партия Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди. ZK6126BEVG русумли элекробуслар Хитойнинг Yutong Bus компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат».

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига қайд этилишича, электробуслар тез кунларда йўналишларга чиқарилади.

Электробуслар билан биргаликда 10 та қувватлаш ускунаси ҳам олиб келинди.

Аввалроқ «Газета.uz» 2022 йилда Тошкент учун 741,4 млрд сўмга 390 та автобус ва 6 млн долларга 20 та электробус сотиб олиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилган эди.

2023−2025 йилларда яна 653 та автобус ва электробуслар сотиб олиш режалаштирилган.