Андижон вилояти Асака туманидаги Амир Темур маҳалласи ҳудудида хусусий корхона томонидан 10 туп дарахт кесиб ташланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.Қўмита маълумотларига кўра, тадбиркор мазкур ҳудуддаги дарахтларни хусусий корхона раҳбарияти томонидан дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилмаган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Мазкур қонунбузарлик ҳолати натижалари бўйича қўшимча ахборот бериб борилади.

Фото: Kun.uz.

Kun.uz маълумотларига кўра, дарахтлар орасида, каштан, арча ва элдор қарағайлари ҳам бўлган

Январь ойи ўрталарида «Газета.uz» Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан вилоят перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп дарахт кесиб ташлангани ҳақида хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 30 декабрдаги фармони билан мамлакатда дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий эълон қилинди. Шунга қарамай, дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари давом этмоқда.