Жамият

Бўш банкоматни ўғрилаган шахслар яна бир банкоматни тунашда гумонланмоқда
21 феврал 2022, 21:18

Бўш банкоматни ўғрилаган шахслар яна бир банкоматни тунашда гумонланмоқда

Тошкент вилоятида уч нафар фуқаро кетма-кет иккита банкоматни ўғрилагани аниқланди. Гумондорлар биринчи сафар жойидан ечиб олиб кетган банкоматнинг ичидан 138 млн сўм чиққан, иккинчи сафар эса банкомат ичида пул бўлмаган. Бўш банкомат шу боис Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Тошкент вилоятида 64 туп қарағай дарахти кесиб кетилди
21 феврал 2022, 20:42

Тошкент вилоятида 64 туп қарағай дарахти кесиб кетилди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб, олиб кетилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси буни қилган фуқаро 1 млн 350 минг сўм жаримага тортилгани ва ўсимлик дунёсига 1 млрд 575 млн сўм зарар етказганини маълум қилди.

Айиқ қафасига ташлаб юборилган қизалоқ шифохонадан чиқди
21 феврал 2022, 18:31

Айиқ қафасига ташлаб юборилган қизалоқ шифохонадан чиқди

Онаси айиқ вольерига ташлаб юборган 3 ёшли қизалоқнинг аҳволи яхшилангани боис шифохонадан уйига жавоб берилди. У ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади.

Нозима Давлетова Миллий масс-медиа фондига раҳбар бўлди
21 феврал 2022, 17:54

Нозима Давлетова Миллий масс-медиа фондига раҳбар бўлди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига Нозима Давлетова директор этиб тайинланди. У мазкур лавозимда 2021 йилнинг февралидан фондга раҳбарлик қила бошлаган Aкбар Ризаевнинг ўрнини эгаллади.

«Ўзбекистон илм-фани тобора жар ёқасига яқинлашмоқда» — профессор Зарифбой Ибодуллаев
21 феврал 2022, 16:27 2

«Ўзбекистон илм-фани тобора жар ёқасига яқинлашмоқда» — профессор Зарифбой Ибодуллаев

Тошкент тиббиёт академияси профессори Зарифбой Ибодуллаев илмий жамоатчиликка мурожаат қилди. Профессор илмга кириб келаётган ёш олимлар орасида плагиатлик авж олганини таъкидлаб, SCOPUS`да мақола чиқариш талабини «пахта планини бажариш»га ўхшатди. Ибодуллаев Сардоба фожиаси ортидан Фанлар Академияси олимларининг кўрсичқон ва тулки инларини топиш учун сув омборига юборилганини шармандалик» деб атаган. «Бор ҳақиқатни президентга етказайлик. Биз нотўғри йўлдан кетмаяпмиз-ми?», — деган у.

Россиядан Ўзбекистонга олиб келинаётган 7 та цистерна бензин ўғрилаб кетилди
21 феврал 2022, 16:01

Россиядан Ўзбекистонга олиб келинаётган 7 та цистерна бензин ўғрилаб кетилди

Россиянинг Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан Тошкентга юборилган 7 та цистернадаги АИ-95 маркали бензин ўғрилаб кетилди. Гумондорлар вагонлар люкидаги тамғани бузиб, нефт ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига ортиб кетишгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Жаҳондан андоза олишнинг ўрнига тескарисини қилаётгандекмиз»
21 феврал 2022, 15:59

«Жаҳондан андоза олишнинг ўрнига тескарисини қилаётгандекмиз»

Журналистлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида кўчалардан қандай мақсадларда фойдаланиш ва жамоат транспорти устуворлиги юзасидан мунозара бўлиб ўтди. Шаҳар маъмурияти кўчаларда йўловчи ёки юк ташиш имкониятини эмас, балки ҳаракат ўтказувчанлигини оширишга эътибор қаратмоқда, реконструкция қилинаётган кўчаларда муаммо кўрмаяпти ҳамда янги тротуарлар ва вело-йўлакларни қулай, трамвайни эса Навоий кўчасининг «ўлчамлари»га мос келмайди, деб ҳисоблайди. Шунингдек, маъмурият бу борада шаҳар аҳолиси билан маслаҳатлашишни ортиқча деб ҳисоблайди, сабаби — бу вақт талаб этади.

Бош прокуратура ЎзМУ мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
21 феврал 2022, 13:58

Бош прокуратура ЎзМУ мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатди

Бош прокуратура Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасидан тарихий-бадиий аҳамиятга эга 56 та қўлёзма ва тошбосма асарлар талон-торож қилинганини аниқлади. Мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Ўзбекистон мактабларида махсус автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади
21 феврал 2022, 13:14

Ўзбекистон мактабларида махсус автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади

ИИВ раҳбарининг маълум қилишича, Ўзбекистонда ўтган йили ЙТҲлар оқибатида 263 нафар болалар вафот этган. Болалар иштирокидаги ЙТҲларининг олдини олиш мақсадида, келажакда мактабларда махсус автобус ҳаракатини йўлга қўйиш, шунингдек, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» бўйича алоҳида фан киритиш таклиф қилинмоқда.

Ички ишлар ходимларини видеога олиб, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланиши мумкин
21 феврал 2022, 12:58

Ички ишлар ходимларини видеога олиб, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланиши мумкин

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев хизмат вазифасини бажараётган ходимларни видеога олгандан сўнг, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини маълум қилди. ИИВ раҳбари матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов бу борада ҳужжат ҳали ишлаб чиқилмаганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, «тўлиқ тақиқ бўлмаса-да, қандайдир чегаралар қўйилади». Бунга депутат Расул Кушербаев эътироз билдирди.

Ҳафта давомида Ўзбекистонда баҳорий илиқ ҳаво сақланиб қолади
21 феврал 2022, 12:01

Ҳафта давомида Ўзбекистонда баҳорий илиқ ҳаво сақланиб қолади

Душанба куни Ўзбекистон бўйлаб баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Сешанбадан эса Кавказдан булутли массивлар кириб келади, шунга қарамасдан ҳафта давомида пойтахтда қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади, бошқа ҳудудларда эса бироз ёмғир ёғади.

Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги ерни олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
21 феврал 2022, 11:41

Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги ерни олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент туманида ҳокимлик захирасидаги 14 сотих ер майдонини бошқа шахсга олиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди. У ерга эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириш учун 8 минг доллар талаб қилган.

Тошкентда авария оқибатида Matiz ва Spark ағдарилиб кетди
21 феврал 2022, 11:13

Тошкентда авария оқибатида Matiz ва Spark ағдарилиб кетди

Тошкентнинг Себзор кўчасидаги кўприк устида уч автомобиль тўқнашиши натижасида Matiz ва Spark машиналари ағдарилиб кетди. Spark`нинг икки нафар йўловчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Экстремистик ташкилотлар тарафдорлигида гумонланаётган 24 нафар фуқаро қўлга олинди
21 феврал 2022, 11:09

Экстремистик ташкилотлар тарафдорлигида гумонланаётган 24 нафар фуқаро қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда экстремистик ташкилотлар тарафдорлигида гумонланаётган 24 нафар фуқаро ушланди. Уларнинг яшаш манзилларида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган тақиқланган материаллар аниқланган.

Covid-19: 160 киши вирусга чалинди, Сирдарёда касаллар аниқланмади
21 феврал 2022, 10:37

Covid-19: 160 киши вирусга чалинди, Сирдарёда касаллар аниқланмади

Якшанба куни Ўзбекистонда 160 кишида коронавирус қайд этилди. 34 киши пневмонияга чалинди. Касалланиш олдинги кунга нисбатан камайган. Сирдарёда ва Қашқадарёда вирусга чалинган бемор аниқланмаган.

Ўзбекистонга қарийб 136 минг доза Sputnik Light вакцинаси олиб келинди
21 феврал 2022, 10:25

Ўзбекистонга қарийб 136 минг доза Sputnik Light вакцинаси олиб келинди

Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Sputnik Light вакцинасининг қарийб 136 минг дозасини қабул қилиб олди. Мазкур турдаги вакциналарнинг умумий миқдори 343 минг дозадан ошди.

4 нафар судья ишдан бўшатилди, 10 нафарига интизомий чора кўрилди
21 феврал 2022, 10:16

4 нафар судья ишдан бўшатилди, 10 нафарига интизомий чора кўрилди

Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида туман судлари раислари ва судьялар ўз аризасига кўра ишдан олинди. Шунингдек, республика бўйлаб 10 нафар судьялар масъулиятсизлиги учун интизомий жазога тортилди.

UNFPA Қорақалпоғистон ССВга саратоннинг эрта босқичларини даволаш ускуналарини тақдим этди
21 феврал 2022, 09:41

UNFPA Қорақалпоғистон ССВга саратоннинг эрта босқичларини даволаш ускуналарини тақдим этди

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) Қорақалпоғистон ССВга саратон олди касалликларини бирламчи босқичда даволаш ускуналарини тақдим этди. Эндиликда чекка ҳудудларда яшовчи аёллар онкология марказларига эмас, балки поликлиникаларнинг ўзида саратон олди касалликларни даволаш хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Энди божхона органларига ёши 30 дан ошган мутахассислар ҳам қабул қилинади
21 феврал 2022, 09:40

Энди божхона органларига ёши 30 дан ошган мутахассислар ҳам қабул қилинади

«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, энди божхона хизматига ёши 30 дан ошган юқори малакали мутахассислар ҳам қабул қилинади. Шунингдек, божхоначилар энди ҳар 2 йилда эмас, балки ДБҚ раисининг буйруғига асосан малака оширади. Қолаверса, божхона органларига пуллик хизмат кўрсатишга ҳам рухсат берилмоқда.

Самарқандда етти киши такси ҳайдовчиларидан пул ундириб келгани аниқланди
21 феврал 2022, 09:36

Самарқандда етти киши такси ҳайдовчиларидан пул ундириб келгани аниқланди

Самарқандда етти нафар фуқаро такси ҳайдовчиларидан тамагирлик йўли билан пул ундириб келишгани аниқланди. Сўралган пулларни бермаган ҳайдовчилар эса ёлланма спортчилар томонидан таъқиб қилиниб, калтакланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг