21 февраль, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

Кундуз куни ҳарорат +18…+21 даражагача кўтарилади, ушбу кун меъёридан 7−9 даражага юқоридир.

22 февраль, эртадан иш ҳафтасининг охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Бунда республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4…+9 даража, кундуз кунлари +13…+18 даража бўлиши кутилмоқда, бу иқлимий меъёрдан юқоридир.

Пойтахтда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат 25 февраль, жума куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.