Жамият

Ўзбекистонда 733,8 минг киши бустер доза билан эмланди
11 феврал 2022, 10:51

Ўзбекистонда 733,8 минг киши бустер доза билан эмланди

Санитария-эпидемиология хизмати ҳозиргача бустер доза олиши мумкин бўлган 5,2 млн нафар фуқародан 733,8 минг нафари ушбу доза билан эмланганини маълум қилди. Таъкидланишича, бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиши мумкин. «Бустер доза билан эмланиш „альфа“, „дельта“, „омикрон“ штаммидан ҳимоя қила олади», — дейилади хабарда.

65% аҳоли олий таълимга ишонмайди деган сўров натижаларини ўқиганмиз — Абдуқодир Тошқулов
11 феврал 2022, 10:50

65% аҳоли олий таълимга ишонмайди деган сўров натижаларини ўқиганмиз — Абдуқодир Тошқулов

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов аҳолининг 65 фоизи олий таълимга ҳалиям ишонмаслиги ҳақида сўровларни кўрганлигини таъкидлади. Вазир соҳада коррупция камайган бўлса-да, тизим атрофида фирибгарлар кўпайганлигини қайд этди. «Халқ, раҳбарият олий таълимнинг „ювелир“ даражада тоза бўлишини хоҳлайди», — деди у.

Ковиднинг кунлик статистикаси 625 тагача камайди
11 феврал 2022, 10:20

Ковиднинг кунлик статистикаси 625 тагача камайди

Пайшанба куни 625 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлилида мусбат натижа қайд этилди, бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 67 тага кам. Қолаверса, кун давомида 103 нафар кишида пневмония аниқланди. Вирус асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди.

Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади — Республика таълим маркази
11 феврал 2022, 09:33

Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади — Республика таълим маркази

Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади, деб хабар берди Республика таълим маркази. Қолаверса, бундан кейин «ўтимли ва ўтимсиз феъллар», «воситали-воситасиз тўлдирувчилар», «феъл кесим ва от кесим», «сифатловчи-сифатланмиш» ва шу каби мавзулар она тили дарсликларидан чиқариб ташланади. Шунга мувофиқ, келгусида ДТМ тестларининг баҳолаш мезонлари ҳам ўзгаради.

«Керак бўлса йиғлайсизлар». Ўқитувчилар узр сўраган йиғилиш тафсилотлари
10 феврал 2022, 23:33

«Керак бўлса йиғлайсизлар». Ўқитувчилар узр сўраган йиғилиш тафсилотлари

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ота-оналардан кечирим сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар йиғилиш тафсилотларини сўзлаб берди. Уларнинг айтишича, ота-оналар билан учрашув сценарий асосида ўтган, бунда улар саҳнага чиқиб, ўз фанларини ёмон ўргатганликлари учун узр сўрашлари керак эди. «Керак бўлса йиғлашимизни айтишди», — дейди педагоглардан бири.

10 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 феврал 2022, 22:16

10 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Самарқандга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев, мартда очиладиган Самарқанд халқаро аэропорти, Беҳзод Мусаевга юборилган парламент сўрови, Тошкентга трамвайни қайтиши, 1−2-синфлар учун «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанидан уйга вазифа бериш бекор қилиниши, Самарқандда 10 нафар амалдорни ишдан бўшатган президент ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 10 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Академик Эдвард Ртвеладзе оламдан ўтди
10 феврал 2022, 19:52

Академик Эдвард Ртвеладзе оламдан ўтди

Aкадемик, археолог-олим, тарих фанлари доктори, профессор Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида оламдан ўтди. Ртвеладзе Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятининг улкан қатламларини ўрганган, Окс Александрияси шаҳрини топган.

Сентябрдан 1−2-синфларга «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанидан уйга вазифа берилмайди
10 феврал 2022, 19:02

Сентябрдан 1−2-синфларга «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанидан уйга вазифа берилмайди

2022−2023-ўқув йилидан 1−2-синф ўқувчилари учун «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанидан уйга вазифа бериш ва баҳолаш бекор қилинади. Қолаверса, ушбу дарсликдан йиллик баҳони чораклик баҳолар асосида қўйиш амалиёти тугатилади. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларига тез ўқиш талаби қўйилмайди. Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева янги тартиблар бўйича тушунтириш берди.

Беҳзод Мусаевга пандемия учун ажратилган маблағлар сарфланиши юзасидан парламент сўрови юборилди
10 феврал 2022, 17:24

Беҳзод Мусаевга пандемия учун ажратилган маблағлар сарфланиши юзасидан парламент сўрови юборилди

2021 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун давлат бюджетидан жами 4,2 трлн сўм маблағ ажратилган. ССВ 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги маблағлар нимага сарфланганини очиқламаган. Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлиги ҳисоботларида ҳам бу маълумотлар ўз аксини топмаган. Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаевга парламент сўрови юборди.

Самарқанддаги кўзи ожизлар интернатининг тўрт ўқувчиси ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади — президент
10 феврал 2022, 16:17

Самарқанддаги кўзи ожизлар интернатининг тўрт ўқувчиси ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади — президент

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги 59-сон кўзи ожизлар мактаб-интернатининг тўрт ўқувчиси ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинишини таъкидлади. Ўқитувчилар ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиясини қайта ҳисоблаш муддатини ёшартириш ҳамда 2009 йилдан буён янгиланмаётган брайл ёзувидаги айрим ўқув дарсликларини қайта ишлаш зарурлигини айтди. Президент эса ушбу масалалар ҳал этилишини маълум қилди.

Тошкентда кўп қаватли уйлар қурилиши қандай ўзгарди?
10 феврал 2022, 15:08

Тошкентда кўп қаватли уйлар қурилиши қандай ўзгарди?

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг аксарияти — 632 таси 1966 йил — кучли зилзила содир бўлган йилда қурилган. Уйларнинг аксарияти икки қаватли, кўпи ёғочдан қурилган. Кейинги чўққи 2019 йилга тўғри келди — шаҳарда 463 та уй пайдо бўлди, улар асосан етти қаватли бўлиб, ғиштдан қурилган. Ҳокимликнинг Рақамли ривожланиш департаменти шаҳардаги 100 йиллик қурилишларга оид маълумотларни тақдим этди.

11−12 февраль кунлари айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади — Ўзгидромет
10 феврал 2022, 14:48

11−12 февраль кунлари айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади — Ўзгидромет

Ўзгидромет 11−12 февраль кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида шамол секундига 17−22 метргача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилишини маълум қилди.

«Тошкентга трамвайни қайтармоқчимиз» — Шавкат Мирзиёев
10 феврал 2022, 14:18

«Тошкентга трамвайни қайтармоқчимиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга трамвай қайтарилишини маълум қилди. Давлат раҳбари трамвай бўйича фуқаролардан кўплаб хатлар ва мурожаатлар келаётганлигини таъкидлаган.

Тошкентда ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилади — президент
10 феврал 2022, 14:18

Тошкентда ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилади — президент

Президент Тошкентда автомобиль ҳаракати тезлиги 60 км/соатгача пасайтирилиши кутилаётганини маълум қилди.

Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши 23 ёшгача узайтирилди
10 феврал 2022, 12:34

Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши 23 ёшгача узайтирилди

Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, энди ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкин (илгари 18 ёшгача бўлган). Қолаверса, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди (илгари 3 йил эди).

Дори воситаларини машҳурлар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши тақиқланиши кутилмоқда
10 феврал 2022, 12:21 2

Дори воситаларини машҳурлар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши тақиқланиши кутилмоқда

Янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, дори воситаларини таниқли шахслар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши, қолаверса, олимларнинг тавсиялари, алоҳида шахсларнинг миннатдорчилиги, дори таъсири ҳақида фикрларидан фойдаланиш тақиқланиши кутилмоқда. Шунингдек, телеканалларда 10 дақиқадан кам бўлган кўрсатувлар орасида реклама беришга йўл қўйилмаслиги мумкин. Ҳужжат сенаторлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тошкентдаги эски шаҳарда 2 та арт-резиденция яратилади
10 феврал 2022, 11:53

Тошкентдаги эски шаҳарда 2 та арт-резиденция яратилади

Тошкентдаги эски шаҳарда жойланган «Маткаримбой» мадрасаси ва «Ҳаст Имом» маҳалласидаги собиқ болалар боғчаси биносида арт-резиденциялар ташкил этилади. Лойиҳани Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Алишер Усмонов номидаги жамғарма кўмагида амалга оширмоқда.

Ҳамма SCOPUS`да мақола чиқарсин!
10 феврал 2022, 11:38

Ҳамма SCOPUS`да мақола чиқарсин!

Бир неча йиллардан буён илмий-тадқиқот институтлари олимлари, университет ўқитувчилари ҳамда докторантлардан Scopus ва Web of Sciences халқаро маълумотлар базаларида индексланган журналларда мақолалар чоп этиш талаб қилинмоқда. Уларсиз докторантлар аттестациядан ўтмайди, ўқитувчилар эса ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинади. Нима учун бу талаблар асосли эмас ва бу маҳаллий илм-фан ривожига қандай салбий таъсир кўрсатади — «Газета.uz» колумнисти, файласуф ва антрополог, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти Валерий Хан бу ҳақда фикр юритади

Коронавируснинг кунлик ҳолати 700 тадан камайди
10 феврал 2022, 10:43

Коронавируснинг кунлик ҳолати 700 тадан камайди

Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавируснинг кунлик ҳолати 11 январдан бери илк бор 700 тадан камайди — бир суткада 692 кишининг ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.

Чиноз ҳокимининг биринчи ўринбосари $40 минг пора билан ушлангани айтилмоқда
10 феврал 2022, 10:17 1

Чиноз ҳокимининг биринчи ўринбосари $40 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари қўшни туманда жойлашган фермерга қарашли суғориладиган 35 гектар ерни ҳокимликда ишлайдиган танишлари орқали 90 минг доллар эвазига расмийлаштириб бермоқчи бўлганлиги айтилмоқда. Шундан 40 минг долларни олган вақтида ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 229−6-моддаси билан иш қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг