Шанба куни соат 22:40 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасидаги кўприк устида уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Бу ҳақда ЙҲХХ хабар беришича, ҳайдовчилар 1998 йилда туғилган С.Ж. бошқарувидаги «Matiz» русумли, 2001 йилда туғилган К.Қ бошқарувидаги «Spark» русумли, 2001 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги «Lada Vesta» русумли машиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган.


Фото: ЙҲХХ матбуот хизмати.

Бунинг оқибатида эса Matiz ва Spark транспорт воситалари ағдарилиб кетган.

«ЙТҲ натижасида Spark русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган», — дейилади маълумотда.

ЙПХ ходимлари томонидан ҳодиса жойида ҳайдовчилар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.