21 февраль куни Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида 160 кишида (бир кун олдин 204 нафар) коронавирус инфекцияси аниқланди. 34 киши (38) пневмонияга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда Соқлиқни сақлаш вазилиги матбуот хизмати хабар берди.

Энг кўп касалланиш Тошкент шаҳрида кузатилган — 77 киши. Тошкент вилоятида эса 27 нафар фуқаронинг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани кўрсатган. Республиканинг қолган ҳудудларида касаллик 20 нафардан ошмайди. Сирдарё ва Қашқадарё вилоятида касаллик қайд этилмаган.

Фото: ССВ

️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1621 нафарни ташкил қилмоқда.