Судьялар олий кенгаши қарори билан 4 нафар судья ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов, Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева, Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев, Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилган. Уларнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилгани маълум қилинди.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун ҳам 10 нафар судьяга интизомий чора кўрилган.

Хусусан, Сурхондарёда 3 нафар:

  • фуқаролик ишлари бўйича судья З. Мавлонов;
  • фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси Ж. Нафасов;
  • фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Хўжамуротовлар.

Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судининг раиси Т. Рустамов;

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси О. Баракаев;

Жиззах вилоятида ҳам 3 нафар:

  • фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Т. Ҳакимов;
  • фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси Б. Казаков;
  • фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Ф. Ибодуллаев;

Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев;

Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси М. Комилова интизомий жазога тортилди.