Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ИИВ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Н.Ш. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Тошкент туман ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини «З.» исмли таниши орқали олиб беришни ваъда қилганлиги аниқланган.

Н.Ш. ушбу ер учун эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилган. У шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.