Ўзбекистонга 135 875 доза Sputnik Light вакцинаси олиб келинди, деб хабар бермоқда ССВ.

Шу билан мамлакатда фойдаланилаётган вакциналар сони 53,7 млн дозадан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Ҳозиргача олиб келинган вакциналар:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 6 322 860 дозаси Moderna;
  • 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 343 375 дозаси Sputnik Light.

Шундан бугунга қадар 44,9 млн дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Маълумот ўрнида, Sputnik Light билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга яна 310 050 доза Pfizer вакцинаси олиб келинганди.