Жамият

Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида бир суткага газ ўчирилади
4 апрель 2023, 11:29

Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида бир суткага газ ўчирилади

4 апрель соат 08:00 дан 5 апрель соат 08:00 га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг қатор маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.

Ўзбекистонда иситиш тизимлари бизнес бошқарувига берилади
4 апрель 2023, 11:10

Ўзбекистонда иситиш тизимлари бизнес бошқарувига берилади

Президент хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини янгилаш ва бошқариш бўйича Андижон тажрибасини Ўзбекистон бўйлаб жорий этиш топшириғини берди. Бунда иситиш тизимлари тадбиркорларга 10 йилга берилади ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади.

Самарқандда 3 ёшли бола ариққа тушиб кетиб вафот этди
4 апрель 2023, 10:36

Самарқандда 3 ёшли бола ариққа тушиб кетиб вафот этди

Ургут туманида 2020 йилда туғилган болакай эҳтиётсизлик сабаб ариққа тушиб, оқиб кетди. Боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.

Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 80 тупга яқин дарахт кесиб ташланди
4 апрель 2023, 10:02

Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 80 тупга яқин дарахт кесиб ташланди

Қашқадарёда 30 туп манзарали дарахт, Тошкент вилоятида эса 48 туп писта дарахти ўтин қилиш учун кесиб ташлангани аниқланди. Хусусан, Қарши шаҳрида ўсимлик дунёсига 151 млн сўм зарар етган.

Тошкентда ўзи ва 3 фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаган аёл бўйича қўшимча маълумот берилди
4 апрель 2023, 09:14

Тошкентда ўзи ва 3 фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаган аёл бўйича қўшимча маълумот берилди

Сергелида ўзи ва 3 фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаган аёл иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. Марҳума уйи ёниб кетгани туфайли болалари билан онасиникида яшаб келгани ва ушбу ҳолатлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатгани ҳамда турмуш ўртоғи ҳозирда Умра зиёратида экани аниқланди.

Тошкентда аёл ўзи ва 3 нафар фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлади. Уларнинг бари ҳалок бўлди
4 апрель 2023, 00:31

Тошкентда аёл ўзи ва 3 нафар фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлади. Уларнинг бари ҳалок бўлди

Сергели туманида 27 ёшли аёл 3 нафар фарзанди (1, 4 ва 5 ёш) билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборганди. Бош прокуратура уларнинг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Нукус иши бўйича 40 га яқин маҳкум яқинлари билан қисқа муддатли учрашувлар ўтказди
3 апрель 2023, 23:12

Нукус иши бўйича 40 га яқин маҳкум яқинлари билан қисқа муддатли учрашувлар ўтказди

Нукус воқеалари бўйича судланган 39 нафар маҳкумнинг оила аъзолари билан қисқа муддатли учрашувлари ташкил этилди. Бу масалада Парламент комиссияси томонидан Олий судга илтимоснома киритилган. Шунингдек, комиссия Бухорога йўл харажатларини қоплашга ҳам ёрдам берган.

«Жара» фестивали қолдирилди
3 апрель 2023, 22:42

«Жара» фестивали қолдирилди

«Жара» мусиқий фестивали бошқа кунга қолдирилди, янги санаси эса номаълум. «Дунёдаги ҳозирги вазият кенг кўламли мусиқий тадбирларни ўтказиш учун қулай эмас», дея маълум қилди iTicket чипталар агрегатори.

Сергелида аёл уч боласи билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборгани айтилмоқда
3 апрель 2023, 22:29

Сергелида аёл уч боласи билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборгани айтилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида аёл уч нафар фарзанди билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборгани айтилмоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.

3 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 апрель 2023, 22:00

3 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон бўйлаб кутилаётган жала ёмғирлари, ўз жонига қасд қилган Бахмал тумани бош архитектори, бошқа вақтга қолдирилган «ЖАРА» фестивали, Ўзбекистонда юқорилигича қолаётган озиқ-овқат инфляцияси, Урганчда ҳимояга олинган меҳрибонлик уйидаги 3 қиз ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистонда DNS илдиз сервери ишга туширилади
3 апрель 2023, 21:11

Ўзбекистонда DNS илдиз сервери ишга туширилади

Uzinfocom RIPE NCC интернет-регистратори билан Ўзбекистонда DNS (K-Root) илдиз серверини ишга тушириш бўйича келишувга эришди. АКТ вазирлиги маълумотларига кўра, у қидириш тизими ва интернет ишининг яхшиланишига хизмат қилади.

Тошкентдаги мактаблар ўртасида ўтказилган «Барқарор бизнес режалар» танлови ғолиблари аниқланди
3 апрель 2023, 20:00

Тошкентдаги мактаблар ўртасида ўтказилган «Барқарор бизнес режалар» танлови ғолиблари аниқланди

Тошкентдаги Британия менежмент университети барқарор ривожланиш соҳасидаги энг яхши мактаб бизнес-лойиҳаларини тақдирлади.

Ўзбекистон Олий суди хоразмлик мансабдорлар ишини қайта кўриб чиқади
3 апрель 2023, 19:49

Ўзбекистон Олий суди хоразмлик мансабдорлар ишини қайта кўриб чиқади

Ўзбекистон Олий судига Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлганликда айбдор деб топилган вилоят Адлия бошқармаси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ раҳбарларига нисбатан чиқарилган ҳукм юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси протести келиб тушди.

Қизлар, сизни таъқиб қилишяптими? «Умидани чақиринг!»
3 апрель 2023, 19:00 1

Қизлар, сизни таъқиб қилишяптими? «Умидани чақиринг!»

Бир йил аввал Тошкентда хотин-қизларга қарши зўравонликлар олдини олишга қаратилган «Умидани чақиринг» лойиҳаси бошланганди. Лойиҳа учун йил қандай ўтди? Неча киши «Умидани чақирди»? Энди нима бўлади? «Газета.uz» лойиҳа ташаббускори — БМТ Тараққиёт дастури вакиллари билан шу ҳақда суҳбатлашди.

Бахмал тумани бош архитектори ўз жонига қасд қилди
3 апрель 2023, 18:07

Бахмал тумани бош архитектори ўз жонига қасд қилди

Жиззах вилояти Бахмал тумани бош архитектори вафоти муносабати билан «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ўлим юзасидан хизмат текширувлари тайинланди.

Тошкент рамзларига чизгилар: Телеминора
3 апрель 2023, 18:00

Тошкент рамзларига чизгилар: Телеминора

Тошкент телеминорасини унинг фойесидаги ҳашаматли панно ва юқоридан кўринувчи шаҳар манзараси учун қадрлашади. 110 метр баландликдаги «Коинот» ресторани эса минглаб жуфтликлар учун оилага тамал тоши қўйилган маскан ҳисобланади. Телеминора ходимлари уни нима учун яхши кўриши — махсус материалимизда.

Тошкентда якшанба куни ёғган ёмғир кузатувлар тарихидаги энг кучлиси эмас — Ўзгидромет
3 апрель 2023, 17:59

Тошкентда якшанба куни ёғган ёмғир кузатувлар тарихидаги энг кучлиси эмас — Ўзгидромет

Ўзгидромет 2 апрель куни Тошкентда деярли уч соат давом этган ёмғир миқдори турли ҳудудларда 10 миллиметрдан 33 миллиметргача бўлганини маълум қилди. Дўлнинг диаметри 11 миллиметрга етди. Кунлик ёғингарчиликнинг мутлақ рекорди (65 мм) 1990 йил 8 апрелда қайд этилган. Апрель ойининг нормаси 63 мм.

Тошкентда қулаган балконларга уй қопламаси туфайли сув тўпланиб қолган
3 апрель 2023, 17:55

Тошкентда қулаган балконларга уй қопламаси туфайли сув тўпланиб қолган

Якшанба куни кучли ёғингарчилик пайтида Тошкентнинг Бобур кўчасида жойлашган турар жой биносида иккита балкон қулаб тушди. «Газета.uz» мухбирлари воқеа жойига бориб, эҳтимолий оқибатлар бўйича аҳоли билан суҳбатлашди.

Ўзбекистон бўйлаб жала ёмғирлари кутилмоқда
3 апрель 2023, 17:17

Ўзбекистон бўйлаб жала ёмғирлари кутилмоқда

Республиканинг деярли барча ҳудудларида 3 апрель куни соат 20:00 дан 23:00 га қадар жала ёмғирлари ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда «Tutukon neo» дориси сотувдан олиб ташланди
3 апрель 2023, 16:20

Ўзбекистонда «Tutukon neo» дориси сотувдан олиб ташланди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Испаниянинг «Laboratorio Miquel» ишлаб чиқарувчисига тегишли «Tutukon neo» дорисини Ўзбекистондаги фармацевтика бозоридан қайтариб олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг