Тошкентда 2 апрель, якшанба куни тушдан кейин кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлди, кучли шамол эсиб, баъзи жойларда дўл ёғди. Ёмғирнинг давомийлиги 2,5−3 соатни ташкил этди. Бу ҳақда «Газета.uz» сўровига асосан Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳар туманларида ёмғир миқдори: Телеминора ҳудудида — 10 миллиметр, Тошкент-Обсерватория метеостанцияси ҳудудида — 22 миллиметр, Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида — 33 миллиметрни ташкил этди. Дўлнинг диаметри 11 миллиметрга етди, шамол баъзи жойларда 18 метр/секундгача кучайди.

ёмғир, ўзгидромет

Тошкентда якшанба куни ёғган дўл

Таққослаш учун, 1936 йил 2 апрелда Тошкент-Обсерватория метеостанцияси ҳудудида 32 миллиметр ёмғир ёғган.

«Ўзбекистонда баҳор фаслида момақалдироқ билан кучли жала ёмғирлар ёғиши, баъзида дўл ёғиши ҳолатлари кўпинча содир бўлиб туради. Бундай ҳолатлар Тошкентда баҳор ойларида тез-тез кузатилади», — дейилади Ўзгидромет хабарида.

Март

Тошкентда 2022 йил март ойи энг нам, бир ойда 189 мм (меъёр 66 мм) ёғингарчилик бўлган, у меъёрнинг 285 фоизини ташкил этади. Бундай ёғингарчилик миқдори 1969 йил рекордини янгилади, ушбу даврда бир ой давомида 184 мм ёғингарчилик бўлган.

Март ойида кеча-кундузлик максимал ёғингарчилик рекорди 50 миллиметрни ташкил этади, у 2009 йил 18 мартда ўрнатилган. 2011 йил 14 март куни Тошкентда бир кеча-кундузда 37 мм ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик ёғган.

Тошкентда деярли ҳар йили 15 миллиметрдан 22 миллиметргача бўлган кучли ёғингарчилик бўлади, миқдори 23 миллиметрдан 30 миллиметргача бўлган жадал ёғингарчиликлар эса 3−5 йилда 1 марта кузатилади.

Апрель

Кузатув тарихида 1990 йилнинг апрель ойи энг нами бўлган. Ўша ойда Тошкентда 179 мм ёғингарчилик ёғган, бу тахминан 3 ойлик меъёрга тенг.

1990 йил 8 апрелда кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдорининг мутлақ рекорди ўрнатилган. Апрель ойининг ойлик меъёри 63 мм бўлганда шу кун давомида Тошкентда 65 мм ёмғир ёғган.

Аввалроқ Ўзгидромет ҳафта давомида Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғиши прогноз қилганди. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар, дўл ёғиши кузатилади. Ҳарорат +15…+23 даража атрофида бўлади.

Фото

ёмғир, ўзгидромет

ёмғир, ўзгидромет

ёмғир, ўзгидромет

ёмғир, ўзгидромет