Ўзбекистон Испаниянинг «Laboratorio Miquel» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Tutukon Neo» дори воситасини муомаладан олиб ташлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази маълум қилди.

Гап сийдик йўлларининг юқумли ва яллиғланиш касалликларига қарши ишлатиладиган ичга қабул қилинадиган доир ҳақида кетмоқда.

Марказ маълумотларига кўра, препарат «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)» талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилган.