3 апрель куни кечки вақтда Ўзбекистон бўйлаб жала ёмғирлари кузатилади, дея хабар қилмоқда Ўзгидромет директори Шерзод Ҳабибуллаев.

Жала ёмғирлари 3 апрель соат 20:00 дан 23:00 га қадар кузатилиши кутилмоқда. Фақатгина Нукус, Урганч ва Андижон шаҳарларида ёғингарчилик кузатилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2 апрель, якшанба куни тушдан кейин давомли момақалдироқлар содир бўлди ва айрим жойларда дўл ёғди. Унинг ортидан кучли ёмғир ҳам ёғиб ўтди. Бунинг оқибатида кўчаларда тошқинлар кузатилиб, тунеллар ва метро бекатлари сувга тўлди.