Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Сергели туманида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов айни дамда тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.
«Натижаси бўйича хабар берилади», — дея маълум қилди у.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинганича йўқ.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.