2 апрель, якшанба куни соат тахминан 17:00 да кучли ёғингарчилик оқибатида Тошкент шаҳрининг Бобур кўчасидаги 59-уйда иккита балкон қулаб тушди. «Газета.uz» мухбирлари мазкур манзилга ташриф буюриб, хонадонда яшовчилар билан суҳбатлашди.

Мухбир билан суҳбатда аҳоли вакилларидан бири уйнинг фасад қисмини таъмирлаш вақтида балконлар дизайнига ўзгартиришлар киритилганини таъкидлади. Дастлаб улар панжара билан тўсилган очиқ балконлар бўлган. Таъмирлаш вақтида пеноласт билан қопланган. Бундан ташқари, суҳбатдошга кўра, айрим аҳоли балконларни ғишт билан қоплаган. Иккала ҳолатда ҳам сув чиқиб кетиши учун труба қилинмаган.

Аҳолининг сўзларига кўра, тўпланиб қолган сув ва қоплама материали сабабли дастлаб тўртинчи қаватдаги балкон қулаб тушган. Қулаш пайтида ўзидан пастдаги балконни ҳам бирга олиб кетган. Аммо иккинчи қаватдаги балконда фақат ёриқлар пайдо бўлган. Шунингдек, балкон қулаши оқибатида дераза ва эшиклар зарар кўрган. Улар вақтинча пластик плёнка билан қопланган.

Кейинги подъездда яшовчилар балкондаги қопламани тешиб, сувнинг оқиб кетишига эришган.

Мазкур воқеа юзасидан Яккасарой тумани ҳокимлигининг хабар беришича, 1963 йилда қурилган уйнинг ички қисмида ҳеч қандай зарар аниқланмаган.

Балконларнинг қулашига келсак, ҳокимлик маълумотларига кўра, ушбу ҳолат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ҳамда Тошкент шаҳри уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси вакиллари томонидан зудлик билан ўрганилган.

«Тегишли ташкилотлар инструментал техник кўрикдан ўтказишни режалаштирди», — дейилади хабарда. Ҳокимлик бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар беришини билдирди.

Фото

инфратузилма, ёмғир, қулаб тушди, балкон

инфратузилма, ёмғир, қулаб тушди, балкон

Воқеа оқибатлари қутқарувчилар томонидан 2 апрель куни бартараф этилаётган жараён. Фото: Яккасарой тумани ҳокимлиги

инфратузилма, ёмғир, қулаб тушди, балкон

Тушиб кетган балконлар қолдиқлари. Фото: «Газета.uz»

инфратузилма, ёмғир, қулаб тушди, балкон

Иккинчи қаватдаги шикастланган балкон. Фото: «Газета.uz»

инфратузилма, ёмғир, қулаб тушди, балкон

Сув тушиб кетиши учун қилинган тешик. Фото: «Газета.uz»