3 апрель куни Ўзбекистон Олий судининг жиноят ишлари бўйича судьялар ҳайъатига Хоразм вилояти прокуратурасининг меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун судланган вилоят Адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Айбек Машарипов ҳамда Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ раҳбари Анвар Курязовга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан протести келиб тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар қилди.

Апелляция судининг 2022 йил 27 декабрдаги биринчи инстанция судининг собиқ мансабдор шахсларга 1,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган қарори устидан протест келтирилган. Прокуратура суддан Машарипов ва Курязовга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилишни ва ишни апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқишни сўрайди.

«Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади», — дейилади хабарда.