Ўзбекистон бўйлаб жала ёмғирлари кутилмоқда

Республиканинг деярли барча ҳудудларида 3 апрель куни соат 20:00 дан 23:00 га қадар жала ёмғирлари ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистон шаҳарларининг ўсиши — мамлакат тараққиёти учун бой бермаслик зарур бўлган ноёб имконият

Жаҳон банкининг шаҳарларни ривожлантириш масалалари бўйича мутахассиси Дмитрий Сиваев «Газета.uz» учун мақоласида мамлакатдаги шаҳарсозлик билан боғлиқ муаммолар ва имкониятлар ҳақида ҳикоя қилади.

Бахмал тумани бош архитектори ўз жонига қасд қилди

Жиззах вилояти Бахмал тумани бош архитектори вафоти муносабати билан «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ўлим юзасидан хизмат текширувлари тайинланди.

Мартда инфляция 1 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонда озиқ-овқат инфляцияси юқорилигича қолмоқда

Март ойида инфляция даражаси 1,01%ни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу ойидагидан паст, лекин 2021 йилдагидан кўп. Сут нархининг ошиши давом этди, шакар 4,7%га, гуруч 4,6%га қимматлади. Мева-сабзавотлардан қовоқ, помидор ва карам энг қимматлаган маҳсулот бўлди. Тошкентда палов нархи 4,5%га ошди.

Тошкентда ўтиши айтилган «ЖАРА» фестивали бошқа вақтга қолдирилиши мумкин

20−21 май Тошкентда бўлиб ўтиши айтилган «ЖАРА» мусиқа фестивали бошқа вақтга кўчирилиши мумкин, дея «Газета.uz»га тадбир тарғиботчилари хабар бермоқда. iTicket сайти чипталар савдосини тўхтатди, фестивалнинг Instagram`даги саҳифаси блокланди. Аввалроқ тадбир Боку ва Алматада бекор қилинганди.

Ўзбекистонда сув тежайдиган технологияларни жорий қилганлар қўллаб-қувватланади

Президент қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланади. Шунингдек, Касби туманида сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва фойдаланувчиларга сув етказиб бериш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилади.

Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли ўтади

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар, дўл ёғиши кузатилади. Ҳарорат +15…+23 даража атрофида бўлади.

Ҳокимларнинг тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги қарорлари E-Qaror порталидан ғойиб бўлди

Ҳокимлик қарорлари эълон қилинадиган E-Qaror порталида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасини тарғиб этиш бўйича гуруҳлар тузиш тўғрисидаги ҳокимлар қарорлари беркитилди, бу ҳақдаги Тошкент шаҳри ҳокими в.б.нинг қарори эса ўчириб ташланган.

Рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилган Косон ҳокими устидан Бош прокуратурага шикоят қилинди

Фермерлар кенгаши рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилган Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораевнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Бош прокуратурага мурожаат йўллади. БП матбуот хизмати ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Тахмина Икромова бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг 2-босқичида 3 та медаль олди

Болгарияда ўтган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг 2-босқичида Тахмина Икромова 1 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. У Грецияда ўтган 1-босқичда кумуш медални олганди. Мусобақанинг 3-босқичи Тошкентда бўлади.

Пойтахт ҳокимлиги — кучли ёмғирлардан сўнг сув босгани ҳақида

2 апрелда Тошкентда кучли ёғингарчилик кузатилиб, шаҳар кўчалари, туннеллар ва ҳатто метро бекатларини сув босди. Ҳокимлик ҳолатга муносабат билдириб, буни «лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани» билан изоҳлади.

Тошкентда қулаган балконларга уй қопламаси туфайли сув тўпланиб қолган

Якшанба куни кучли ёғингарчилик пайтида Тошкентнинг Бобур кўчасида жойлашган турар жой биносида иккита балкон қулаб тушди. «Газета.uz» мухбирлари воқеа жойига бориб, эҳтимолий оқибатлар бўйича аҳоли билан суҳбатлашди.

Тошкентда якшанба куни ёғган ёмғир кузатувлар тарихидаги энг кучлиси эмас — Ўзгидромет

Ўзгидромет 2 апрель куни Тошкентда деярли уч соат давом этган ёмғир миқдори турли ҳудудларда 10 миллиметрдан 33 миллиметргача бўлганини маълум қилди. Дўлнинг диаметри 11 миллиметрга етди. Кунлик ёғингарчиликнинг мутлақ рекорди (65 мм) 1990 йил 8 апрелда қайд этилган. Апрель ойининг нормаси 63 мм.

Сурхондарёда юк машинаси жарликка қулаши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Узун туманидаги Боботоғ массивида юк машинаси жарликка қулаб, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолатга унинг ҳаракатланиш учун мўлжалланмаган йўлдан юргани ва бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Урганчдаги меҳрибонлик уйининг 3 нафар тарбияланувчиси ҳимояга олинди

Урганчдаги меҳрибонлик уйининг зўравонликка учраган 3 тарбияланувчиси ҳимояга олинди. Президентнинг қизи Саида Мирзиёева улар хавфсизликда эканини билдирди. «Барча даражадаги зўравонликка қарши мутлақ тоқатсизлик нормаларини яратиш вақти келди», — деди ва ОАВ ҳамда фаолларга миннатдорлик билдирди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Тошкент рамзларига чизгилар: Телеминора

Тошкент телеминорасини унинг фойесидаги ҳашаматли панно ва юқоридан кўринувчи шаҳар манзараси учун қадрлашади. 110 метр баландликдаги «Коинот» ресторани эса минглаб жуфтликлар учун оилага тамал тоши қўйилган маскан ҳисобланади. Телеминора ходимлари уни нима учун яхши кўриши — махсус материалимизда.