2 апрель куни Тошкентдаги Британия менежмент университети ташаббуси билан ўтказилган «Барқарорлик бизнес-режалари» танлови якунланди. Тошкент ҳалқ таълими бошқармаси кўмагида ўтказилган танлов Ўзбекистон пойтахтидаги 62 та мактабдан 102 та лойиҳани жамлади. Танлов ғолиблари университет таълими учун индивидуал 50 фоизлик грант ва мактаб кутубхонаси учун 5 млн сўмлик китобларга эга бўлдилар. Иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган жамоаларга 4 ва 3 млн сўм миқдорида мактаб кутубхоналари учун индивидуал 20 фоизлик грант ва китоблар топширилди.

Танлов ҳақида

реклама

Танлов тўрт босқич — мактаб, туман, ярим финал ва финал босқичидан иборат эди. Ҳар бир босқичда эксперт ҳакамлар ҳайъати лойиҳаларни қиймат таклифи, мижозлар сегментацияси, тарқатиш каналлари, шунингдек барқарор ривожланиш мақсадларидан бири, яъни соғлом турмуш тарзи соҳасида ечим мавжудлиги каби мезонларга кўра баҳолади: барча учун сифатли таълим, барқарор шаҳарлар ва аҳоли пунктларини яратиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, камбағалликни камайтириш ва иш ўринларини яратиш. Мактаб саралаш жараёнида жамоалар инглиз тилида бизнес-режаларининг видео тақдимотларини тайёрладилар. Танловнинг кейинги босқичларида тақдимотлар жонли эфирда ўтказилди.

Танлов натижасида Тошкентнинг 12 туманидан чиқиндиларни қайта ишлаш, соғлиқни сақлаш, иш қидириш ва ўқитиш, ободонлаштириш, қўшимча таълим ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида IТ-ечимларга бағишланган 24 та лойиҳа ярим финалга йўл олди.

31 март куни Британия менежмент университетида ярим финалчи жамоалар вакиллари учун лойиҳаларни бошқариш бўйича тренинглар ташкил этилди, бунда иштирокчилар ўз лойиҳаларини якунлаш ва имкон қадар тайёр ҳолда ярим финал тақдимотларида қатнашишлари мумкин эди.

Лойиҳаларини тақдимоти

реклама

1 апрель куни Тошкент мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Нилуфар Ҳусанбоева, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича ҳуқуқшунос Анна Убайдуллаева, тренер, Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича Экспертлар кенгаши аъзоси Ксения Рижкова, SEG Enera компаниясининг ташкилий дизайн ва ўзгаришларни бошқариш бўлими директори Юрий Анощенко ва бошқа экспертлардан иборат профессионал ҳакамлар ҳайъати танловининг натижаларига кўра, финалга 223-сонли, 71-сонли, 246-сонли, 5-сонли, 307-сонли, 244-сонли ва 74-сонли мактаблардан 7 та жамоа чиқди.

реклама

Мусобақа финали ҳақиқатдан ҳам ҳаяжонли бўлди. Британия менежмент университети Карьера марказининг етакчи иш берувчилар билан самарали ҳамкорлиги туфайли финалчилар муваффақиятли тадбиркорлар ва Ўзбекистоннинг етакчи компанияларидан бири бўлган топ-менежерлари иштирокида ўз лойиҳаларини тақдимотини ўтказдилар. Ҳакамлар ҳайъати таркибига автомобилсозлик, IТ-саноат, молия ва саноат, таълим ва маркетинг соҳалари вакиллари кирди, масалан:

  • Тамилла Қурбонова — Twelve Stars Capital асосчиси ва бош директори, молиячи, халқаро эксперт, тадбиркор;
  • Спартак Тетрашвили — TBC Bank Uzbekistan бош директори;
  • Сергей Черепнин — Click молиявий директори;
  • Хилола Ходжаева — Nurlikum Mining JV LLC ҳуқуқий масалалар ва кадрлар бўлими директори;
  • Тимур Азимов — UzAutoTrailer LLC бош директори ўринбосари;
  • Малика Шарипова — Care CSR LTD. асосчиси ва бош директори, корпоратив ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланиш бўйича эксперт;
  • Шавкат Мусинов — Arashan компанияси асосчиси ва бош директори;
  • Абдул Шаропов — Aloqa Ventures маслаҳатчиси;
  • Гулноза Холниёзова — Тошкентдаги 151-мактаб инглиз тили ўқитувчиси.

реклама

Якуний тақдимотлар натижаларига кўра, барча ҳакамлар ҳайъати аъзолари бир овоздан танлов иштирокчиларининг юқори даражадаги тайёргарлиги, тизимли фикрлашлари ва бизнес-модель танлашда хабардорлигини таъкидладилар.

«Лойиҳаларнинг сифати кутилгандан юқори бўлди, иштирокчиларнинг ўртача ёши 17 ёш бўлишига қарамай, улар кўп ишларни уддалашди. Бундай мусобақалар қанча кўп бўлса, ёшлар шунчалик бошқача фикрлай бошлайди ва биз, бизнес ва барқарор ривожланиш соҳасидаги тажрибали инсонлар, уларга имкон қадар ёрдам берамиз», — деб таъкидлади TBC Bank Uzbekistan бош директори Спартак Тетрашвили.

Сlick молиявий директори Сергей Черепнин нафақат финалчиларнинг бизнесга бўлган муносабатининг жиддийлигини, балки инглиз тилини ҳам юқори билишини таъкидлади.

«Албатта, ёшларни бундай лойиҳаларни яратишга ундаш ва жамиятимизда ҳаёт сифатини яхшилаш учун ҳаётга татбиқ этиш учун бундай танловларни ҳар йили ўтказиб туриш керак», — дея хулоса қилди Сергей Черепнин.

Кўпчилик ҳакамлар танлов финали доирасидаги лойиҳалар билан ишлашни тўхтатмасликка қарор қилдилар ва жамоа мураббийлари бўлишди.

«Ҳакамлар ҳайъатида иштирок этиш мен учун ниҳоятда қизиқарли бўлди ва мен ўз қанотим остида қабул қилган лойиҳамнинг келажаги катта ва компаниям фалсафаси билан тўлиқ ўртоқлашди. Уларнинг барча фаолияти табиат қонунларига асосланади. Мактабда шундай иқтидор эгаларини топгани учун университетдан миннатдорман, улар келажакдир», — деди Arahsan маркетинг компанияси бош директори Шавкат Мусинов.

UzAutoTrailer LLC бош директори ўринбосари Тимур Азимов ўз навбатида рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва бизнес моделларини уларнинг ҳаётийлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида оптималлаштириш бўйича ёрдам беришни таклиф қилди ҳамда 244-cонли мактаб жамоасининг тайёргарлиги ва New Water Treatment System лойиҳасининг тақдимотига алоҳида аҳамият берди.

«Бугунги танловда ҳакамлар сафидан жой олиш мен учун катта шараф. Танлов ёшларга ўз бизнес ғояларини ривожлантириш ва намойиш этиш учун платформа яратиш орқали Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорлик маданиятини ва масъулиятли бизнес фикрлашни ривожлантиришга ёрдам беради. Қолаверса, мазкур танлов ёшларни қўллаб-қувватлаш ва йўл-йўриқ кўрсатиш орқали уларнинг касбий маҳорат ва малакаларини оширишга хизмат қилади. Бу уларнинг жаҳон бизнес ҳамжамиятида муваффақият қозониш имкониятларини ошириши ва нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ижобий таъсир кўрсатишига ёрдам беради. Ишончим комилки, бу лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилса, ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади ва яқин йилларда Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига хизмат қилади», — деди Care CSR LTD асосчиси ва бош директори Малика Шарипова.

рекламаЭксперт ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, 223-сонли мактабнинг Ecocollector лойиҳаси Барқарор ривожланиш йўналишидаги «Бизнес-режа» танлови ғолиби бўлди. 2-ўринни 71-мактабнинг Ecofriends лойиҳаси, учинчи ўринни эса 246-сонли мактабнинг Bridge лойиҳаси эгаллади. Бундан ташқари, анъанавий тарзда аёллар учун таълим билан боғлиқ ташаббусларни қўллаб-қувватловчи Британия менежмент университети раҳбарияти томонидан «Ижтимоий лойиҳа» номинацияси ғолибига таълим учун 20-фоизли грантни тақдим этди. Ушбу ғолибга аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган GST Community лойиҳаси билан 5-сонли мактаб жамоаси айланди.

реклама

«Бизнинг вазифамиз — иш ва ҳаётга тайёр мутахассисларни тайёрлаш. Барқарор ривожланиш — Ўзбекистоннинг миллий устувор йўналишларидан бири бўлиб, бизнинг танловимиз мактаб ёшидаёқ жамият ҳаётининг муҳим жиҳатлари ҳақида ўйлайдиган, ҳаётни яхши томонга ўзгартиришни биладиган истеъдодларни аниқлашга ёрдам бераётганидан хурсандмиз. Биз эришган ютуқларимиз билан чекланиб қолмаяпмиз ва келажакда рақобатни янада кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз, шунингдек, янги бакалавриат дастуримизда барқарор ривожланиш соҳасида мутахассисларни тизимли тайёрлашни бошлаяпмиз. У ерда талабалар билан Ўзбекистон Республикаси тараққиётига фойда берадиган иилғор жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашамиз», — деди Келли Берман, Ph.D. (Кембриж университети), Тошкентдаги Британия менежмент университети Бизнес бошқаруви факультети Иқтисодий ривожланиш кафедраси катта ўқитувчиси.

Реклама ҳуқуқлари асосида.