Сиёсат

Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монумент очилди
19 декабр 2023, 14:51

Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монумент очилди

Ўзбекистон президенти ва Қатар амири коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументини очиб берди. «Қўл кўринишида композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади», — дейилади хабарда.

Беруний туманига янги ҳоким тайинланди
19 декабр 2023, 14:28

Беруний туманига янги ҳоким тайинланди

Икром Хидиров Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди
19 декабр 2023, 12:38

Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаевни қўлга олди. У бу лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
19 декабр 2023, 10:18

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган Бурҳон Кулдашев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Қатар амири Ўзбекистонга келади
18 декабр 2023, 20:12

Қатар амири Ўзбекистонга келади

19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро мукофотни топшириш маросимида қатнашиш учун Қатар амири Тошкентга келади. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлади.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?
18 декабр 2023, 19:46

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?

Олий суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бош прокурор ўринбосари илтимосномасидан сўнг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. У ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди
18 декабр 2023, 16:12

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди, деб хабар берди «Газета.uz» манбаси. У иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистонда болалар ташкилотини тузиш таклиф этилмоқда
16 декабр 2023, 14:23

Ўзбекистонда болалар ташкилотини тузиш таклиф этилмоқда

«Камалак» болалар ташкилоти негизида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш режа қилинмоқда. Бу болаларнинг қобилият ва иқтидорларини ривожлантиришга, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиши керак. Давлат раҳбарига ўтаётган йилда ёшлар қандай қўллаб-қувватлангани бўйича маълумот берилди.

Сенат 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
16 декабр 2023, 10:25

Сенат 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 48-ялпи мажлиси 18 декабрда ўтказилади. Унда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Шунингдек, Экология вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик ахбороти эшитилади.

«Аҳвол Ғазо сектори ва Украинада жиддий, қолган жойда бартараф қилса бўлади» — Тошкент вилояти ҳокими
14 декабр 2023, 10:51

«Аҳвол Ғазо сектори ва Украинада жиддий, қолган жойда бартараф қилса бўлади» — Тошкент вилояти ҳокими

Тошкент вилояти ҳокими газ ва электр энергияси бўйича муаммоларни «бугун-эрта» ҳал этиш топшириғини берди. Унинг сўзларига кўра, баъзи раҳбарлар вазиятнинг жиддийлиги ҳақида гапирганда «пашшадан фил ясамоқда». «Аҳвол Ғазо сектори ва Украинада жиддий. Қолган жойда бартараф қилса бўлади», — деди у.

Президент Тошкентдаги маҳаллаларга бориб, объектларнинг қишга тайёргарлигини текширди
12 декабр 2023, 23:02

Президент Тошкентдаги маҳаллаларга бориб, объектларнинг қишга тайёргарлигини текширди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги маҳаллалар ва Учтепа туманидаги иссиқлик марказида бўлиб, объектларнинг қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.

Қатарда Ўзбекистон элчихонаси очилди
12 декабр 2023, 09:37

Қатарда Ўзбекистон элчихонаси очилди

Доҳада Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси очилиш маросими бўлди. 2023 йил май ойида Тошкентда ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхонаси иш бошлаганди.

Избоскан туманига ҳоким в.в.б. тайинланди
10 декабр 2023, 22:24

Избоскан туманига ҳоким в.в.б. тайинланди

2018 йилдан бери Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Серобиддин Исмоилов ишдан олинди. Унинг биринчи ўринбосари Ҳожиакбар Умаров ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.

Ўшда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
8 декабр 2023, 15:41

Ўшда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди.

«Ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз» — президент
7 декабр 2023, 22:12

«Ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз» — президент

Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида устувор вазифаларни санаб ўтди. Конституцияни бевосита қўллаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқалар шулар жумласидандир. У давлат хизматига киришда Конституция асослари бўйича билимларни имтиҳондан ўтказишни таклиф қилди.

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди
7 декабр 2023, 16:03

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВ бошқармаси ва департаментини бошқариб келаётганди.

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга мемуар асари нусхасини совға қилди
7 декабр 2023, 15:00

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга мемуар асари нусхасини совға қилди

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг «Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка» номли мемуари нусхасини совға қилди.

Президент қисқа муддатли таътилга чиқди
4 декабр 2023, 19:27

Президент қисқа муддатли таътилга чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди.

«Адаптация муқаррар ва зарур». Марказий Осиё давлатлари президентлари СОР28`да нималар ҳақида гапирди?
3 декабр 2023, 16:08

«Адаптация муқаррар ва зарур». Марказий Осиё давлатлари президентлари СОР28`да нималар ҳақида гапирди?

Марказий Осиёнинг беш мамлакати президентлари СОР28 иқлим саммитида ўз баёнотлари билан иштирок этди. Улар иқлим ўзгаришининг минтақага салбий таъсири ҳақида гапириб, биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Мамлакатлар етакчиларининг чиқишларидан парчалар — «Газета.uz» шарҳида.

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг стратегик вазифаси — Шавкат Мирзиёев
2 декабр 2023, 12:40

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг стратегик вазифаси — Шавкат Мирзиёев

Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишининг асосий муаммоларидан бирига айланди, деди Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган COP28 саммитида. У «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш «Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади» эканини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг