Ўзбекистон бош прокурорига янги ўринбосарлар, шунингдек, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Тўхтабоев Шерзод Жалолович Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фото: Бош прокуратура
Ш.Тўхтабоев тайинловга қадар бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Президентнинг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ж.Ҳатамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Умирбек Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Маруфхон Ходжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Муродқосим Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бундан аввал Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.