Улуғбек Хидирович Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимовнинг ўрнига тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Улуғбек Лапасов 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2000−2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриатини, 2005−2006 йилларда Франциядаги Жан Мулен университетининг магистратурасини тамомлаган.

Иш фаолияти давомида Ўзбекистоннинг Белгияда ва Франциядаги элчихоналарида, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ваколатхоналарида фаолият юритган.

Тайинловга қадар 2018 йилнинг июль ойидан буён Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида ишлаб келаётганди.

Улуғбек Лапасовдан аввал Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида 2017 йилдан буён Бахтиёр Ибрагимов ишлаб келаётганди.