Ҳалимжон Салимович Сафаров 8 август куни Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Халқ депутатлари Бухоро тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳам иштирок этди. У қулай инфратузилмага эга туманда мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланилмаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, айниқса, ҳудудда инвестицияларни жалб этиш борасидаги ишлар қониқарсиз бўлиб, бу ҳолат президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қаттиқ танқид қилинган ҳамда туман ҳокими Хайрилло Жўраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Ҳоким Хайрилло Жўраевни Бухоро тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди ва сессияда ташкилий масала кўрилиб, «Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо» МЧЖга раҳбарлик қилиб келаётган Ҳалимжон Сафаров номзоди туман ҳокими в.б. этиб тайинлаш тўғрисида қарор депутатларга маълум қилинди.

Ҳалимжон Сафаров 1973 йил 2 майда Бухоро шаҳрида туғилган. 1995 йилда Бухоро давлат университети, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, 2023 йилда Казан федерал университети (магистратура)ни тугатган.

Нефтгаз соҳасида ва тадбиркорлик тизимида фаолият кўрсатган. Охирги йилларда «Евроснар» масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, вилоятда яна бир тайинлов амалга оширилди.

Ҳалимжон Сафаров, Бухоро  тумани, тайинловлар

Ботир Илҳомович Аҳмедов Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Аҳмедов 1982 йил 12 июнда Вобкент туманида туғилган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистратура)ни тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — халқаро иқтисодий муносабатлар, бизнесни бошқариш.

Айни вақтга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалар офиси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.