Август ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон «Тренд» агентлиги Озарбайжон халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази бошқаруви раиси Фарид Шафиевга таяниб хабар берди.

Бу ҳақда у «Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳамкорликнинг янги уфқлари» мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи 2022 йил июнь ойида бўлиб ўтган эди. Тошкентда озарбайжон халқи миллий етакчиси Ҳайдар Алиев шарафига кўча ва майдон очилди. Ташриф чоғида мамлакатлар ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш декларацияси ҳамда бошқа 18 та ҳужжат имзоланди.