3 август куни халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ғуломов Файзулло Қурбонович туман ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бунгача туманни ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи Анвар Сариқов бошқарган.

Файзулло Ғуломов 1974 йилда Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

У тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.