Улуғбек Йўлдошев Хасанович Сирдарё вилояти Ховос туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Халқ депутатлари Ховос тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Улуғбек Йўлдошев Ховос тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Улуғбек Йўлдошев мазкур тайинловга қадар Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.