Президентнинг тегишли қарори билан Анвар Каримов Расулевич қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Анвар Каримов 1977 йил Сирдарё вилоятида туғилган. 1998 йилда Гулистон давлат университети ҳамда 2002 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

Иш фаолиятини 1999 йил Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри молия бўлимида бошлаган. 2009−2014 йилларда Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2014−2017 йилларда Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи ва 2017 йилда Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

2017−2019 йилларда Молия вазири ўринбосари, Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари ва Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларини эгаллаб келган. Шу пайта қадар эса Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев вазирнинг биринчи ўринбосари, Алишер Шукуров эса вазир ўринбосари этиб тайинланганди. Вазир ўринбосари Хайдаров Ахадбек Яҳёбекович эса иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтганди.

Маълумот учун, 2022 йилнинг августида вазирликка инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Азиз Воитов раҳбар бўлган.