4 август куни халқ депутатлари Чироқчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Юсупов Файзулла Якубович туман ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бунгача туманни ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи Зафар Эргашев бошқарган.

Файзулла Юсупов 1976 йил Қамаши туманида туғилган. 1999 йил Тошкент молия институтини, 2006 йил Банк-молия академиясини тугатган. У Тайинловга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Куни кеча вилоятнинг Миришкор туманига Файзулло Ғуломов ҳоким этиб тайинланганди.