Сиёсат

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
27 июл 2023, 21:31

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди

Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради
27 июл 2023, 15:32

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради

Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Экология вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тузилди
27 июл 2023, 12:24

Экология вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тузилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилди. Унга Умид Шадиев раҳбарлик қилади.

Озодбек Назарбеков яна маданият вазири бўлди, у энди туризмга жавобгар эмас
27 июл 2023, 12:12

Озодбек Назарбеков яна маданият вазири бўлди, у энди туризмга жавобгар эмас

Ўтган йил охиридан буён маданият ва туризм вазири лавозимида ишлаб келаётган Озодбек Назарбеков маданият вазири этиб тасдиқланди. Энди у туризм соҳасига жавобгар эмас.

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
27 июл 2023, 11:08

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг саммити ўтказилади
27 июл 2023, 09:07

Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг саммити ўтказилади

Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.

Нукусга янги ҳоким тайинланди
26 июл 2023, 22:02

Нукусга янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.

Қонликўл туманига ҳоким тайинланди
26 июл 2023, 11:21

Қонликўл туманига ҳоким тайинланди

Баҳрам Султонов Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди.

Россиядаги ўзбекистонликлар уруш ҳудудларига ишга бормасликка чақирилди
25 июл 2023, 15:39

Россиядаги ўзбекистонликлар уруш ҳудудларига ишга бормасликка чақирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Украинадаги уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди.

«Ислоҳотларни тўғри амалга оширмасангиз, коррупция ва олигархия пайдо бўлади» — Британия элчиси
25 июл 2023, 08:00

«Ислоҳотларни тўғри амалга оширмасангиз, коррупция ва олигархия пайдо бўлади» — Британия элчиси

Британия элчиси Тим Торлоу «Газета.uz»га берган интервьюсида ислоҳотлар, сиёсий муаммолар, сўз эркинлигининг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақида сўзлади. У янги элчи нима учун ўзбек тилини ўрганаётгани ва Ўзбекистоннинг Украинадаги уруш бўйича позицияси нимадан дарак беришига ҳам тўхталди.

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка чақирди
24 июл 2023, 11:57

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашмасликка чақирди

Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Бундай фуқаролар «босқинчиларнинг шериклари сифатида кўриб чиқилади ва жавобгарликка тортилади», — дейилади мурожаатда.

Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимлик эса ҳеч ким қамалмаганини билдирди
23 июл 2023, 18:14

Сурхондарё ҳокими фермерни қамоққа олишга буйруқ берди. Ҳокимлик эса ҳеч ким қамалмаганини билдирди

Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов (Тошкентнинг собиқ прокурори) Денов туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларидан бирини қамаш ҳақида кўрсатма берди. Ҳокимлик эса фермерлар камчиликларни бартараф этгани учун ҳеч ким қамоққа олинмаганини маълум қилди.

Оқолтин туманига янги ҳоким тайинланди
22 июл 2023, 17:11

Оқолтин туманига янги ҳоким тайинланди

Комилжон Эрназаров Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманига ҳоким бўлди.

Абдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди
22 июл 2023, 10:03

Абдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

«Ортингизда президент турибди. Шунинг учун қўрқманглар». Бош вазир — қурилиш компаниясидан алданганларга
21 июл 2023, 21:57

«Ортингизда президент турибди. Шунинг учун қўрқманглар». Бош вазир — қурилиш компаниясидан алданганларга

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Aziya Invest Favorit`дан квартира сотиб олган фуқаролар билан учрашди. У президент томонидан юборилганини айтиб, муаммони ҳал қилишга ваъда берди: «Ортингизда президент турибди, шунинг учун қўрқманглар». Уй қурилишини якунлашга бошқа корхоналар жалб этилади.

Президент матбуот хизмати — Навоий кўчасидаги йўл ўтказгич ҳақида: «Хулоса чиқаришга ҳали эрта»
21 июл 2023, 18:42

Президент матбуот хизмати — Навоий кўчасидаги йўл ўтказгич ҳақида: «Хулоса чиқаришга ҳали эрта»

Президент матбуот хизмати «Газета.uz»нинг шаҳар марказида йўл ўтказгичлар қуриб бўлмаслиги ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди. «Агарда шундай лойиҳа бўлса, уни ишлаб чиқишга энг яхши мутахассислар жалб қилинади ва жамоатчилик фикри инобатга олинади», — деди президент матбуот котиби.

Матильда Димовска БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили миссиясини якунлади
20 июл 2023, 22:38

Матильда Димовска БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили миссиясини якунлади

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг мамлакатдаги миссиясини якунламоқда.

3 нафар ҳоким ва яна 3 мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди
20 июл 2023, 18:58

3 нафар ҳоким ва яна 3 мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор — Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой туманлари ҳокимлари, Антидопинг агентлиги, Ахборотлаштириш бош маркази ва Ипакчилик қўмитаси раҳбарлари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам бериш чоралари кўрилмоқда.

Мирзиёев Кўрфаз давлатлари билан визасиз режим ва эркин савдо ҳудудини жорий этишга чақирди
20 июл 2023, 08:42

Мирзиёев Кўрфаз давлатлари билан визасиз режим ва эркин савдо ҳудудини жорий этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатларининг биринчи саммитида Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш, эркин савдо ҳудуди ва визасиз сайёҳлик маконини яратиш таклифини илгари сурди. Иккинчи саммит Самарқандда ўтказилади.

Ўзбекистон президенти Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди (фото)
20 июл 2023, 08:09

Ўзбекистон президенти Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди (фото)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифининг иккинчи кунида Маккага бориб, умра амалларини бажарди. У ўтган йилнинг августида ҳам умра амалини адо этганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг