Сиёсат

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
8 август 2023, 11:55

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

Ҳалимжон Сафаров Бухоро тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
8 август 2023, 11:42

Ҳалимжон Сафаров Бухоро тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Ҳалимжон Сафаров президент танқидидан сўнг ишдан олинган Хайрилло Жўраевнинг ўрнига Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ботир Аҳмедов эса Бухоро вилояти ҳокими биринчи ўринбосари бўлди.

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди
7 август 2023, 21:44

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев энергия таъминоти ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш шаҳарнинг асосий муаммолари эканини айтиб, шаҳарни тозалаш бўйича кенг кўламли акция ташкил этишга ваъда берди.

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди
7 август 2023, 20:46

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди

Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
7 август 2023, 18:58

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

«Қишлоқ қурилиш банк»да департамент бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аввалги туман ҳокимини нима сабабдан ишдан бўшатганига изоҳ берди.

Ховос туманига ҳоким тайинланди
7 август 2023, 17:39

Ховос туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
7 август 2023, 16:00

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди
4 август 2023, 17:16

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. У бунга қадар Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.

Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди
4 август 2023, 14:04

Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди

Чироқчи туманига Файзулла Юсупов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.

Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди
4 август 2023, 09:02

Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига Файзулло Ғуломов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Агросаноат инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
3 август 2023, 23:57

Фарғона вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди
3 август 2023, 18:32

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
3 август 2023, 17:31

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори бўлган.

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради
3 август 2023, 12:32

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.

Бир қатор банк филиаллари раҳбарлари муаммоли кредитлар сабабли ишдан олинди
3 август 2023, 09:29

Бир қатор банк филиаллари раҳбарлари муаммоли кредитлар сабабли ишдан олинди

Президент муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди. Шунингдек, у оилавий кредитлар ҳисобидан техника ва маҳсулотлар харид қилиш тизимини ҳам танқид қилди.

16 нафар ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари лавозимидан маҳрум бўлди
2 август 2023, 21:57

16 нафар ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари лавозимидан маҳрум бўлди

Президентнинг Тошкент вилоятида ўтказган йиғилишида Наманган шаҳри ва 15 та туман ҳокимининг 16 нафар биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Бунга ушбу ҳудудларда қашшоқлик даражаси юқорилиги сабаб қилиб кўрсатилди.

Шавкат Мирзиёев 26 та солиқ инспекцияси ва икки вилоят ДСБ раҳбарларини лавозимидан озод қилди
2 август 2023, 21:47

Шавкат Мирзиёев 26 та солиқ инспекцияси ва икки вилоят ДСБ раҳбарларини лавозимидан озод қилди

Президент 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатиш, шунингдек, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилиш ҳақида топшириқ берди. Солиқ идоралари қўшимча манба излаш ўрнига «эски замон касалига берилиб кетишди», деди у.

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл ҳокимларини ишдан олди
2 август 2023, 20:17

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл ҳокимларини ишдан олди

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.

Президент ишдан олган Марғилон ҳокими ўз ёрдамчиси ва котибини рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди
2 август 2023, 15:22

Президент ишдан олган Марғилон ҳокими ўз ёрдамчиси ва котибини рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида 27 июль кунги йиғилишда Марғилон шаҳри ҳокими Адҳам Зиявитдиновни ишдан олганди. Аммо ҳоким 28 июлда ёрдамчиси ва котибни рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди, ҳужжат кейинчалик яшириб қўйилди. Ҳокимлик фармойишни вилоят прокуратураси ўрганаётганини билдирди.

Нукус ИИБнинг собиқ бошлиғи Нукус туманига ҳоким бўлди
2 август 2023, 11:52

Нукус ИИБнинг собиқ бошлиғи Нукус туманига ҳоким бўлди

Зияуатдин Заитов Нукус тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У бунгача Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани ҳокими, Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ўтган йилнинг июль воқеалари вақтида Нукус шаҳри ИИБни бошқарган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг