Сиёсат

БМТ «Ўзбекистон-2030» стратегиясини қўллаб-қувватлашга тайёр — Антониу Гутерриш
20 сентябрь 2023, 13:58

БМТ «Ўзбекистон-2030» стратегиясини қўллаб-қувватлашга тайёр — Антониу Гутерриш

БМТ ва унинг институтлари «Ўзбекистон-2030» ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишда ёрдам кўрсатишга тайёр, деди ташкилот раҳбари Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.

«Биз биргаликда кучлироқмиз». Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ президентлари биринчи саммитда нималарни муҳокама қилди?
20 сентябрь 2023, 11:55

«Биз биргаликда кучлироқмиз». Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ президентлари биринчи саммитда нималарни муҳокама қилди?

Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «C5+1» форматидаги 1-саммити бўлиб ўтди. Музокараларда терроризмга қарши кураш, минтақавий иқтисодий алоқалар ва энергия хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратилди. АҚШ «C5+1» доирасида янги платформалар яратишни таклиф қилди. Тафсилотлар.

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Жанубий Корея президенти билан учрашди
20 сентябрь 2023, 10:07

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Жанубий Корея президенти билан учрашди

Нью-Йорк шаҳрида Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль билан учрашди. Унда икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди.

«Яккалаб қўйиш ва санкциялар афғон халқи аҳволини янада оғирлаштирмоқда» — Ўзбекистон президенти
20 сентябрь 2023, 07:41

«Яккалаб қўйиш ва санкциялар афғон халқи аҳволини янада оғирлаштирмоқда» — Ўзбекистон президенти

Халқаро хавфсизлик Афғонистондаги жараёнлар билан бевосита боғлиқ. Уни ўз муаммолари билан яна ёлғиз қолдириш катта хато бўлади, деди Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида. У инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш, Афғонистоннинг музлатилган активларини ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтиришга чақирди.

«Марказий Осиёда ҳамкорликни кенгайтиришдан бошқа йўл йўқ» — Ўзбекистон президенти
20 сентябрь 2023, 07:13

«Марказий Осиёда ҳамкорликни кенгайтиришдан бошқа йўл йўқ» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси минбарида сўзларкан, Марказий Осиё минтақасида «минтақавий ўзига хосликни англаш» туйғуси кучайиб бораётганини таъкидлади. «Бизнинг тарих ва келажагимиз ҳам, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумийдир. Минтақавий ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан бошқа йўлимиз йўқ!»

Шавкат Мирзиёев мамлакатлар раҳбарларини «умумий манфаатлар йўлида жипслашиш»га чақирди
20 сентябрь 2023, 06:58

Шавкат Мирзиёев мамлакатлар раҳбарларини «умумий манфаатлар йўлида жипслашиш»га чақирди

Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида «ишонч инқирози» ва «халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш» туфайли дунёда кескинлик ортиб бораётганини таъкидлади. У мамлакатларни «умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда» жипслашишга чақирди.

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — АҚШ» саммитида иштирок этди
20 сентябрь 2023, 06:31

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — АҚШ» саммитида иштирок этди

Президент Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «С5+1» форматидаги биринчи саммитида иштирок этди. Унда «бутун минтақа тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга» ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.

Қонунчилик палатасида мажлисда қатнашмаётган уч депутат номидан овоз берилди
19 сентябрь 2023, 22:23 1

Қонунчилик палатасида мажлисда қатнашмаётган уч депутат номидан овоз берилди

Қонунчилик палатаси мажлисида қатнашмаётган уч нафар депутат номидан овоз берилди. Жумладан, кун тартибини тасдиқлашда овозлар инобатга олинди. Спикер депутатларнинг йўқлигини пайқагач, уларнинг овозларини ҳисобга олиш тўхтатилди.

Иқтисодингиз ҳар бир фуқаро иштирок этсагина ўсиши мумкин — Анжали Каур
19 сентябрь 2023, 18:42

Иқтисодингиз ҳар бир фуқаро иштирок этсагина ўсиши мумкин — Анжали Каур

USAID`нинг Ўзбекистондаги мақсадлари қандай? Агентлик мамлакатда қайси соҳаларда иш олиб боряпти? Нима учун барча болалар яхши ўқитувчилари ва ўқув дастури бор мактабда ўқиши муҳим? «Газета.uz» USAID администраторининг Осиё бюроси ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур билан шулар ҳақда суҳбатлашди.

Ўзбекистон ва Еврокенгаш президентлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
19 сентябрь 2023, 08:08

Ўзбекистон ва Еврокенгаш президентлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

«Нотўғри талқин қилинмоқда». Бош вазир матбуот котиби — РФнинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи ҳақида
19 сентябрь 2023, 00:36

«Нотўғри талқин қилинмоқда». Бош вазир матбуот котиби — РФнинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи ҳақида

Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов Россиянинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи интернетда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. Унинг айтишича, давлатлар бир-бирининг ҳудудида мактаб қуриши жаҳон тажрибасида бор ва шундай мактаб қурилса ҳам, унинг дастури ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.

Ўзбекистон ва РФ ўртасида ядро тиббиёти ва кадастр баҳолаш тизимини яратишга кўмаклашиш бўйича келишувлар имзоланди
18 сентябрь 2023, 23:14

Ўзбекистон ва РФ ўртасида ядро тиббиёти ва кадастр баҳолаш тизимини яратишга кўмаклашиш бўйича келишувлар имзоланди

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида ядро тиббиёти соҳасида стратегик шериклик, 2023−2024 йилларда кадастр баҳолаш тизимини яратишда Ўзбекистон томонига текин техник ёрдам кўрсатиш, РФга пахта ип-калавасини етказиб бериш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Буюк Британия 2024 йилга мўлжалланган мудофаа соҳасида ҳамкорлик режасини имзолади
18 сентябрь 2023, 15:31

Ўзбекистон ва Буюк Британия 2024 йилга мўлжалланган мудофаа соҳасида ҳамкорлик режасини имзолади

Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркка борди. Уни шаҳар мэри кутиб олди
17 сентябрь 2023, 10:42

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркка борди. Уни шаҳар мэри кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка етиб борди. Бир неча кун давом этадиган ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади.

Бешта вилоят судларига раислар тайинланди
16 сентябрь 2023, 16:32 1

Бешта вилоят судларига раислар тайинланди

Андижон, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятлари судларининг раислари лавозимидан озод этилди. Фарғона вилояти судига янги раис тайинланди.

Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди
16 сентябрь 2023, 15:01

Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Марказий Осиё−АҚШ саммити ҳеч қайси давлатга қарши қаратилган эмас — Жейк Салливан
16 сентябрь 2023, 12:31

Марказий Осиё−АҚШ саммити ҳеч қайси давлатга қарши қаратилган эмас — Жейк Салливан

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Марказий Осиё ва АҚШ президентларининг бўлажак саммити «ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган». «Бу биз ишлашни истаган мамлакатлар билан ижобий кун тартиби ҳақида», деди у.

МБ валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди
16 сентябрь 2023, 12:21

МБ валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди, дея маълум қилди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов. Аввалроқ тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилиши талаби ҳақида ёзгандик.

Ғарб дипломатлари Хидирназар Аллақулов билан учрашди
15 сентябрь 2023, 16:53

Ғарб дипломатлари Хидирназар Аллақулов билан учрашди

Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари вакиллари «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини тузишга ҳаракат қилган Хидирназар Аллақулов билан учрашиб, «Ўзбекистондаги сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини муҳокама қилди».

Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора чуқурлашиб бораверади — Шавкат Мирзиёев
15 сентябрь 2023, 16:19

Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора чуқурлашиб бораверади — Шавкат Мирзиёев

Марказий Осиёда сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш муаммолари узоқ муддатга мўлжалланган янги қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этмоқда, деди Ўзбекистон президенти Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш жамғармаси саммитида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг