Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 17 сентябрга ўтар кечаси Нью-Йорк шаҳрига борди.

нью-йорк, шавкат мирзиёев

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, аэропортда уни Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

нью-йорк, шавкат мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда «минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар» юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилади.

нью-йорк, шавкат мирзиёев

Йилнинг бош халқаро сиёсий тадбири доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчилари саммити («С5+1» формати), хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев президентликка сайланганидан кейинги йил — 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлаганди. У ўз маърузасида Ўзбекистоннинг янги қиёфасини шакллантириш, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ва терроризмга қарши кураш усулларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги ҳақида гапирган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Президент БМТ Бош Ассамблеясининг 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли илк бор онлайн тарзда ўтказилган 75-сессиясида ҳам иштирок этган.