Сиёсат

АҚШ Ўзбекистонни Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурига киритади
9 сентябрь 2023, 13:27

АҚШ Ўзбекистонни Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурига киритади

Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор давлатидан бирига айланади. Бу ҳақда Тошкентда келишувга эришди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва USAID ҳам хавфсиз ва сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича янги меморандум имзолади.

Қобул Бердиев ФВВ академияси раҳбари лавозимини тарк этди
8 сентябрь 2023, 14:42

Қобул Бердиев ФВВ академияси раҳбари лавозимини тарк этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.

Ўзбекистон ФАОнинг «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусига қўшилади
8 сентябрь 2023, 09:46

Ўзбекистон ФАОнинг «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусига қўшилади

Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари Тошкентдаги музокараларда 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди. У қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, уни рақамлаштириш (жумладан, «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусида иштирок этиш) ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Академик Владимир Квинт Ўзбекистонга Сув ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради
7 сентябрь 2023, 16:43

Академик Владимир Квинт Ўзбекистонга Сув ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Кучкаров академик Владимир Квинт билан Кузбасс стратегияси мисолида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача cув ресурслари бўйича янги стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилди. «Вазият фалокатли эмас, ҳали икки-уч йил бор, бироқ жуда критик нуқтада», — деди Квинт.

Энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдоримиз — Шавкат Мирзиёев
7 сентябрь 2023, 11:17

Энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдоримиз — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаб, Ўзбекистон энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдори эканини таъкидлади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди
7 сентябрь 2023, 09:17

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида маъмурий ислоҳотлар доирасида у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таркибига ўтказилганди.

Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Ким у?
6 сентябрь 2023, 17:32

Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Ким у?

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади. У Россия билан тинчлик музокаралари ва асирлар алмашинувларида қатнашган. «Газета.uz» Умеровнинг таржимаи ҳолини ҳавола қилади.

«Сизнинг тинчликсеварлик йўлингиз бизнинг ҳам йўналишимиздир». Александр Лукашенко — Ўзбекистон ҳақида
5 сентябрь 2023, 22:35

«Сизнинг тинчликсеварлик йўлингиз бизнинг ҳам йўналишимиздир». Александр Лукашенко — Ўзбекистон ҳақида

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қиларкан, мамлакатга ва Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди. «Сизда жуда яхши президент бор. Мен унинг кўзларига қараб туриб ҳам айтаман: сенга ишонган халққа панд бермаслигинг керак», — деди у.

«Сиёсат изчиллиги ва ишончли маълумотлар таҳлили муҳим» — Матильда Димовска
4 сентябрь 2023, 17:39

«Сиёсат изчиллиги ва ишончли маълумотлар таҳлили муҳим» — Матильда Димовска

Сиёсат изчиллиги, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва ишончли маълумотлар таҳлили ривожланишнинг замонавий муаммоларини ҳал қилиш калитидир. БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска мамлакатдаги миссиясини якунланишидан олдин «Газета.uz»га берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

Қурилиш вазирига ўринбосар тайинланди
3 сентябрь 2023, 17:52

Қурилиш вазирига ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Тоир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.

«Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшаш». Президент табригида нималарга тўхталди?
1 сентябрь 2023, 11:26

«Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшаш». Президент табригида нималарга тўхталди?

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаб, экология, кучли фуқаролик жамияти ва ОАВнинг аҳамияти, аёлларга тенг имкониятлар яратиш, бағрикенглик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш каби масалаларга тўхталди. «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахтли қилишдир», — дея эслаб ўтди у.

Мустақиллик байрами арафасида 286 киши афв этилди
31 август 2023, 19:32

Мустақиллик байрами арафасида 286 киши афв этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди
31 август 2023, 12:46

Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Россиянинг Белгород вилоятига Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юкда кийим-кечак ва пойабзаллар, дори-дармон, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.

Самарқандда Осиё ва Европа давлатлари вакиллари озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилади
31 август 2023, 11:19

Самарқандда Осиё ва Европа давлатлари вакиллари озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилади

7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.

Ўзбекистон президенти янги элчиларни қабул қилди
30 август 2023, 22:07

Ўзбекистон президенти янги элчиларни қабул қилди

Ўзбекистон президенти Хитой, Малайзия, Буюк Британия, Туркманистон ва Бангладешнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Ўзбекистонда ёш раҳбарларнинг йиллик ТОП-40 рейтинги эълон қилинди
30 август 2023, 12:09

Ўзбекистонда ёш раҳбарларнинг йиллик ТОП-40 рейтинги эълон қилинди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбарлар рўйхатини тузди. Бу йилги рейтингда раҳбарлар рўйхатига нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди.

Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
30 август 2023, 10:08

Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Муҳаммад Монирул Ислом Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.

Янгиариқ туманига ҳоким в.б. тайинланди
30 август 2023, 09:20

Янгиариқ туманига ҳоким в.б. тайинланди

Камал Атажанов Х️оразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. У бунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Фото: Президент Республика болалар кутубхонасини очиб берди
29 август 2023, 23:56

Фото: Президент Республика болалар кутубхонасини очиб берди

Президент реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонасини очиб берди. Реконструкция лойиҳаси Санкт-Петербургнинг Ludi Architects бюроси томонидан амалга оширилди. Кутубхона ўз эшикларини 31 август куни очади.

Ўзбекистон президенти ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди
29 август 2023, 23:43

Ўзбекистон президенти ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди

«Тошкент ерости ва ерусти метро йўллари ҳалқага айланди». Ўзбекистон президенти Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди, метрода юрди. Фото.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг