2021 йил августида Афғонистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт тақдири ҳамон АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда, дея АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник «Газета.uz»га маълум қилди. Ҳарбий авиатехникалар Сурхондарёда қолмоқда.
18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади. «Буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.
«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.
Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари бўлди.
Дунёнинг турли минтақаларидаги низо ва беқарор вазиятлар туризмга пандемиядан кўра кўпроқ таъсир кўрсатмоқда, деди Ўзбекистон президенти ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилишида. У Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиб, кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкилот саммити доирасида шаҳарда Халқаро туризм академияси ва «Ипак йўли» тематик офиси очилади.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги дарахтларни номига эмас, «ҳаётимиз учун, ўпкамизнинг тозалиги учун экиш зарур, чунки бу ўзимизга, жамиятимизга, саломатлигимизга керак», — деди Ўзбекистон президенти.
Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.
Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.
Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. «Энергияни тежаш маданиятини оширишимиз ҳам керак», — деди у.
Ўзбекистон президенти Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши билан танишди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши керак бўлган янги подстанцияни кўздан кечирди.
МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни МДҲ Фахрий нишони билан тақдирлади. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини эътироф этди.
Бишкекдаги МДҲ мажлисида қатнашган Шавкат Мирзиёев ҳамдўстлик мамлакатларида чекловларсиз эркин савдо ҳудудини шакллантириш учун шартнома қоидаларини қайта кўриб чиқишни таклиф этди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперацияси ва иқлим ўзгариши каби йўналишларда ҳам таклиф билдирди.
Зўравон ота-онадан фарзандини олиб қўйиш, болага ҳимоя ордери бериш ва индивидуал ҳимоя режасини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида болалар ўртасида зўрлик қилиш ва камситишга йўл қўймаслик — Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоялаш учун қандай чоралар кўриш таклиф этиляпти? «Газета.uz» шарҳи.
Нурмат Отабеков ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосар бўлди. Хизмат қўмитага айлангани муносабати билан Ботиржон Қурбонов ва Қобилжон Ҳайитов қўмита раиси ўринбосарлари лавозимига қайта тайинлади.
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов 2017 йилгача Марказий Осиёда бирлашиш ҳақида гапиришнинг имкони бўлмаганини таъкидлаб, минтақада мусодара ва чекловсиз тўлиқ эркин савдо зонасини шакллантиришга чақирди.
Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов дипломатик миссиясини якунламоқда. У бу лавозимда 2019 йил октябридан бери ишлаб келмоқда.
Президент администрациясида ишлаб келган Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланди. Аввалги вакил Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланганди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг